UZ

Сўнгги янгиликлар

07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  0 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  33 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  53 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  114 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1030 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5

Ҳимоясизларни "талаш" осонми? Янгиликлар

Ҳимоясизларни "талаш" осонми?

Кеча Суперлига 14-тур қолдирилган учрашуви доирасида "Олимпик" жамоаси "Насаф"ни қабул қилди.

Учрашув қаршиликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 66-дақиқасида (ҳисоб 0:0 пайти) Сиддиқовнинг пасидан кейин Абдихолиқов боши билан гол уриб ҳисобни очди. Лекин, тўп Сиддиқовга келгунга қадар ўйин қоидаси бузилган эди. "Олимпик" аъзоси Анвар Алижонов тўпни қабул қилиб олмоқда, "Насаф" вакили Мурод Раҳматов эса Алижоновнинг ортидан келиб уни йиқитган ҳолда тўпни олиб қўйди. Яъни, тўп ва Раҳматов орасида рақиб футболчиси бор эди, "аждарлар" футболчиси ўша эпизодда тўпга умуман тегингани ҳам йўқ. Бош ҳакам Хушнудбек Суюнбоев голни инобатга олди, лекин ВАР даги ҳакамлар у билан мулоқотга киришиди ва монитор ёнига чорлашди. ВАРда Ильгиз Танташев ўтирган эди. Ўзбекистоннинг айни пайтдаги биринчи рақамли ҳаками Танташев бош ҳакамга ўша эпизодда фол қайд этилганини айтди, Суюнбоев эса ўзидан анчагина тажрибали ҳамкасбининг фикрларини бир чақага ҳам олмади. ЎзФҲМ ўша дақиқалардаги бош ҳакам ва ВАР дагилар мулоқотини оммага эълон қилармикин? Менимча, йўқ. Эълон қилса яхши бўларди.


"Championat.Asia"нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) "Олимпик" - "Насаф" ўйинида меҳмонларнинг биринчи гол урилган вазиятини таҳлил қилди.

- Менимча, фол бор эди. "Олимпик" ўйинчиси биринчи бўлиб тўпга ўйнади. "Насаф" футболчиси эса тўпга тегмади. У "елка" ва бироз белга ҳаракат қилди, Натижада, "Олимпик" ўйинчиси мувозанатни йўқотди.

Идеал ҳолатда дарҳол фолни қайд этиш керак эди. Аммо, ВАР ҳам етарли даражада ракурслар бўлган тақдирда вазиятга аралашиши ва голни бекор қилиши мумкин эди.


Ҳисоб 0:0 бўлиб турган ва майдонда очко учун "жанг" кетаётган паллада Бош ҳакам қўпол хатога йўл қўйди ва учрашув натижасига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатди. Бунинг бадали нима бўлади? Суюнбоев хато қилмаган бўлиб чиқадими ёки хато қилди деб топилиб бир нечта турга ҳакамлик (ёки Суперлигадаги ҳакамлик)дан четлатиладими? Буни энди ЎзФҲМ хулосаси чиққанда билиб оламиз.

Жорий мавсум "Олимпик" иштирокидаги ўйинларда икки нафар ҳакам Суперлигада дебют қилди. Булар: Сардор Исматуллаев ва Никита Мустафин. Исматуллаев 2-тур доирасидаги "Олимпик" - "Локомотив" учрашувидаги қўпол хатоларидан кейин вақтинча четлатилган эди (ўшанда унинг четлатилганини овоза қилишмаган).

Бундан ташқари, Тўрабек Суюнов учун "Қизилқум" - "Олимпик" (1-давра) баҳси Суперлигадаги 4-ўйин бўлган. Достонбек Раҳмонов учун "Локомотив" - "Олимпик" (2-давра) баҳси Суперлигадаги 3-ўйин, Хушнудбек Суюнбоев учун эса "Олимпик" - "Насаф" учрашуви Суперлигадаги 4-ўйин бўлди.

"Championat.asia"нинг русча версиясини юритувчи йигитлар 1-даврадан кейин ҳакамлар қайси жамоалар фойдаси ва зарарига энг кўп хато қилишгани статистикасини йиғиб чиқишган эди. Унга кўра, Суперлига жорий мавсуми 1-даврасида айнан "Олимпик" зарарига ҳакамлар энг кўп 10 марта хато қилишган. Ундан кейинги ўринда "Сўғдиёна" зарарига 8 марта хато ва "Сурхон" зарарига 7та хато. Фойдасига ҳакамлар хато қилиши борасида эса "Локомотив" (11та) ва "Қизилқум" (8та) бошқалардан олдинда. Қизиғи, бу борада "Пахтакор" фойдасига 1-даврада ҳакамлар бирорта ҳам хатога йўл қўйишмаган. "Олимпик" фойдасига эса 5та хато қилинган. Клуб фойдаси ва зарарига йўл қўйилган хатолар тафовути -5 ва бу борада ҳам "Олимпик" энг жабрдийда жамоа.


Нега айнан "Олимпик" зарарига ҳакамлар қолганлардан кўпроқ хатога йўл қўйишмоқда? "Олимпик"ни ҳимоя қиладиган ҳеч ким йўқлиги учунми? Мухлислари йўқлиги учунми? Дебют қилиши керак бўлган ёки кам ўйинни бошқарган тажрибасиз ҳакамлар тўғри келиб қолса "Олимпик" ўйинларига қўйилаверадими? Кеча хато ҳаммада учраб турадиган техник хато эмас, кўриб билиб туриб йўл қўйилган хато бу. Бутун бошли битта жамоанинг шу ўйингача қилган меҳнатини ҳавога учириб юборадиган хато.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика