UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  4 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  3 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0

Ҳикмат Эргашев: "Пахтакор"га қарши очиқ футбол ўйнаб бўлмайди" Янгиликлар

Ҳикмат Эргашев: "Пахтакор"га қарши очиқ футбол ўйнаб бўлмайди"

Суперлига 22-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор"(0:6) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Ҳикмат Эргашев фикрлари билан ўртоқлашди.




"Пахтакор" кучли жамоа, шунга яраша бугун бешта ҳимоячи билан майдонга тушдик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин тактикани ўзгартирдик, тўртта ҳимоячи билан ўйинни давом эттирдик. "Пахтакор"нинг ҳар бир зарбаси гол билан якунланди, бу ерда дарвозабонни ҳам айблаш қийин. Улар билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Бугун чиройли ўйин кўрсатиш ва ғалаба қозониш учун ҳаракат қилгандик. Аммо, ўхшамади. Рақибни ғалаба билан табриклайман",- дейди Ҳикмат Эргашев.

- Жамоа биринчи даврада 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Ўшанда тўртта ҳимоячи билан ўйнаганди. Билишимиз бўйича АГМК бу йил илк бор бешта ҳимоячи тактикасида ҳаракат қилди. Ўтган мавсумда жамоа "Пахтакор"га қарши иккита кубок финалида бешта ҳимоячи билан ўйнаш натижасида йирик ҳисобда мағлуб бўлган эди. "Пахтакор" билан ўйинда ҳимоявий ўйиндан кўра ҳужумкор ўйнаган самаралироқ эмасми?

- Яна қайтараман, "Пахтакор"га қарши очиқ футбол кўрсатиб бўлмайди. Рақиб сафида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчилари йиғилган. Бешта ҳимояини тушуришимизни сабаби қарши ҳужумда ҳаракат қилиш. 

- Дарвозабон ярим жамоа ҳисобланишини  биламиз. АГМКда асосий дарвозабон йўқдек таассурот қолдирмоқда. Бир ўйинда Суҳроб Султонов, яна бир ўйинда Валижон Раҳимов дарвозани қўриқламоқда. Кейинги мавсумда дарвозабон масаласини кўриб чиқиш режада борми? Ёки шу икки посбонга ишонишда давом этиладими?

- Аввал бу мавсумни тугатиб олайлик. Кейинги мавсум ҳақида йиғинларда кўриб хулоса қиламиз.

- Жамоанинг ички муҳити қандай? Охирги учта учрашувда учта мағлубият, ўйинларда футболчилар бир-бирига ишонмаётгани сезилиб қолмоқда...

- Ички муҳит яхши. Нима десам бўлади, жамоа тўртта ўйинни сафарда ўтказди, иккитасида ғалаба қозондик. Ижобий натижа қайд этмоқчи эдик, ўхшамади.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика