UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  0 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  6 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Ҳикмат Эргашев: "Биринчи бўлимда жамоани танимадим" Янгиликлар

Ҳикмат Эргашев: "Биринчи бўлимда жамоани танимадим"

АГМК - "Андижон" (2:2) учрашувидан кейин олмалиқликлар ёрдамчи мураббийи Ҳикмат Эргашев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи бўлимда йигитлар кутилган ўйинни намойиш эта олишмади. Иккинчи таймда кетма-кет голлар ўтказиб юборганимизга қарамасдан футболчилар ўзларида куч топа олишди ва ҳисобни тенглаштиришни уддалашди. Бунинг учун йигитларга раҳмат. Бекободда "Металлург"га қарши ўйин билан солиштирадиган бўлсак, бугун мен биринчи таймда футболчиларни танимадим.

- Жамоа Бекободда бор ҳиссиётларини сарфлаб юборгандек. АГМК бугунги ўйин учун рухий томонлама қанчалик тайёргарлик кўрди. Футболчилар босимга тушиб қолишмадими?

- Бугун биринчи таймда жамоага нима бўлганини чуқур таҳлил қилиб чиқамиз. Машғулотларда футболчилар яхши ишлашмоқда. Ўйиннинг сўнгги 20-25 дақиқасида жамоа анчагина қаттиқ курашди. Ўйиннинг бошиданоқ шу тарзда ҳаракат қилишимиз керак эди. Ҳисоб 2:0 бўлганидан кейин ўзларини йўқотиб қўймагани, ҳисобни тенглаштириш учун ўзида куч топгани учун футболчиларимга раҳмат айтаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика