Ҳаво ҳароратининг анча совигани боис Суперлиганинг сўнгги тур ўйинлари 16:00да бошланади

Narzulla Saydullayev
28 ноя 2018, 12:07
Хабарингиз бор, 29-30 ноябрь кунлари Суперлигада 2018 йилги мавсумнинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Даставвал 32-тур учрашувларининг барчаси бир хил вақтда – 18:00да старт олиши белгиланган эди.

Бироқ ҳаво ҳароратининг анча совиганини, қолаверса клублардан келиб тушган сўровларни инобатга олганда ҳолда Профессионал Футбол Лигаси охирги тур ўйинлари вақтини бироз эртароқ – 16:00га қилиб белгилади.

Суперлига / 32-тур
29 ноябрь, пайшанба, 16:00

Сўғдиёна – Насаф              
АГМК – Қизилқум              
Нефтчи – Қўқон-1912      

30 ноябрь, жума, 16:00               
Навбаҳор – Локомотив    
Пахтакор – Бунёдкор        
Металлург – Бухоро  

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz