Ҳасанали ота: Алибоев (сўнгги қисм)
29 июн 2015 10:57
Янгиликлар
Ҳасанали ота: Алибоев (сўнгги қисм)
Сўнгги пайтларда футбол ўйинларига келишни канда қилмаётган, 70 ёш остонасида турган Ҳасан али ота сайтимиз билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканликларини айтиб ўтдилар.
Ҳасан али отанинг услуби ҳақида кўпчилик билади. Узоқдан олиб келадилар,
"агар сизларга мақул келса сайтингизда чоп этинг", дедилар. Албатта биз
бунга қарши эмас эдик. Демак, Ҳасан али отанинг узундан-узун
мақолаларини қисмларга ажратган ҳолда чоп этамиз.
(1-қисм)
(2-қисм)
(3-қисм)
9. ҚЎМСАНИШ НОСТАЛЬГИЯ ЭМАС.
Я.Л.С. Вы правильно вспомнили мой возраст. Мы сложились как болельщики давно и наши молодые годы прошли в Советское время. И тогда люди хотели жить богато, удобно, комфортно. Но люди стремились к познанию, к совершенству в выбранной профессии. Они этим гордились. Гордились не большими деньгами. Тогда смыслом жизни не было накопительство. Уважали начитанных людей, учёных и людей близко знающих искусства и конечно, людей сильных духом. Сейчас, не скрываясь, уважают богатых людей. Стремятся быть богатыми. Иметь во всём материальную выгоду стало символом времени. Раньше бывали случаи уступки своей очереди на квартиру более нуждающемуся соседу. В наше время сострадание к ближнему, бедному человеку обьединяло людей в добрых делах. Сейчас стремление людей к богатству разьединяет их. Каждый озодачен своей жизнью. Каждый стремиться озолотить свою конуру. Каждый мечтает быстрее усадьбиться. Чем они хуже Николаса Кейджа или Миржалола Касымова.
Футбол обьединял людей в единое сообшество болельщиков на идеях клубного патриотизма, невзирая на их разное имущественное положение в обшестве. Они, абсалютно незнакомые между собой люди, радовались вместе, горевали вместе. В каждом матче “Пахтакор” был заполнен до краёв и проходов. Даже на игры дубля приходили болельщики и заполняли пол-стадиона. Идея футбола основана на коллективизме, на сопережевании другому, на патриотизме. Сейчас таких болельщиков видищь всё меньше и меньше. Сейчас, когда сострадание к ближнему ушло в прошлое, болельщикам выгодно стало болеть не страдая, но с азартом Еврофутболу издали, лёжа на диване. Сейчас болеют без боли в душе. Без сопереживаний. Поэтому многим из вас мои страдания из-за положения дел в Узбекском футболе кажутся неестественными, подделными, не нужными, никчемными.
Теперь насчёт моих “умных” высказываний. Мы приходим на стадион и покупаем товар, духовный товар. И оценивать этот товар должен каждый потребитель. Футбол играется не для специалистов, функционеров и спонсоров. Футбол играется прежде всего для народа. Когда Али-ака проектирует и строит бассейн где-то за Нанаем, его труд видят и оценивают несколько человек. Футбольную игру смотрят во всём Узбекистане. И все имеют свои оценки. Если мои суждения в корне отличаются от суждений специалистов, и от мнений Уткурджана, это не говорит о моём “умничании”. Это нормальное, футбольное явление.
10. МАЙОР РАҲМАТОВ ҲАҚИДА.
О.Б. Суҳбатимиз икки кишининг орасидаги гаплар ичида чувалашиб қолмасин. Мавзуга қайтайлик. ОК ва ЖЧ саралаш ўйинлари олдидан термамизга замин бўла оладиган тўртта жамоалар ўйини ва термамизнинг кечаги карислар билан бўлиб ўтган “жанг” ҳақида гапирамиз деб эдик, суҳбат эса, фақат “Локомотив” ҳақида бормоқда.
Ҳ.Қ. Мавсум бошида Аброржон Қодиров “Локомотив”нинг матбуот котиби эди. Мени шахсан ўзи ўйинларга таклиф қиларди. Кейин Ҳайрилла Холиқов матбуот котиби бўлгач, у ҳам ҳар бир ўйинга мени таклиф қилмоқда. Олмалиққа ҳам у билан бирга бориб келдик. Эронга қарши кеган ўйинни ҳам стадионда кўриб қайтдим. Ўйинни ТВ орқали кўриб бир фикрга келиб бўлмайди. Майдонни ўз кўзингиз билан кўришингиз керак. “Пахтакор” стадионига тушган эдим. “Нефтчи” келган эди. Уч халқа милиционерлар тўсиғидан ўтиб бордим. Ҳамма жойда халтамни очиб, текшириб (титкилаб) ўтказишди. Учта йўналишдан Кинотеатр ёнидаги битта йўналиш очиқ. У ерда икки дарвозадан биттаси очиқ. Унинг ҳам биттагина темир тўсиғидан ўтиб бордик. Атайин ишқибозларни бир жойга йиғиб улардан оламон ясашди. Стадион пойи дарвозаларидан фақат биттаси очиқ. Унинг ҳам биттагина табақаси бир киши кирадиган қилиб қия очилган. Оломонни йиғиб ўша ерда ўнта милиционер ишқибозларни туртиб-суртиб “хизмат кўрсатишмоқда”. Оломон мени суриб дарвоза темирига сиқиб қўйиши тайин. Бейжигим бўлгани учун журналистлар томон бу ердан нари кетдим. У ерда бундан баттарини кўрдим. Майор Раҳматов журналистларни, телевидение ходимларини таҳқирлаб ҳайдаб чиқармоқда эди. У айтган хақорат сўзларни бу ерда келтирмай қўя қолай. Уйга қайтиб кетмоқчи ҳам бўлдим.
Бутун дунёда ишқибозларга кўнгиллилар ҳизмат кўрсатишади. Уларни валонтёр дейишади. Полиция ходимларини стадионларда умуман кўрмайсиз. Бизда ишқибознинг 90 фоизини потенциал жиноятчи деб ҳисоблашадими дейман, шунинг учун стадионларда милицияларнинг тўсиқларига дуч келамизми, дейман. Нима учун ишқибозларга милиция ходимлари “хизмат кўрсатишади”, билолмадим. Ишқибозлар миқдори икки стадионда бир хилда оз бўлса-да, “Локомотивда” бундай таҳқирли аҳволни кўрмайсиз.
Бу йил “Насафнинг” ўйинини майдонда ўз кўзим билан кўрмадим. У ҳақда бир нима ёзишим қийин. “Бунёдкорга” боролмаётибман. Лушаннинг қилаётган ишлари мен учун ҳам жуда қизиқарли.
11. ОЧИҚ ЭШИК ОЛДИДАГИ ГАПЛАР.
Ў. Ж. Кўп юзерлар тўртта жамоамиз ўйнаб биронтаси гуруҳдан чиқолмаганидан кўра биттаси қатнашиб ярим ёки чорак финалга чиққани маъқулроқ бўларди, деб ёзишган эди.
Ҳ.Қ. Бунга мутлоқ қўшилмайман. Тўртта жамоаларимиз билан халқаро ўйин турнирларида, ОЧЛ синовидан ўтиб кўрдик. Футбол ўйинимизнинг, мураббийларимиз маҳоратининг Осиё кўзгусига қараб қандайлигини билиб олдик. Жангни ютқазиб, думини қисиб уйга кириб кетган кўппак аҳволига тушди тўртта жамоамиз. Термамиз ҳам Шимолий Кореядан шундай қайтиб келди. Энди асл башарамизни унутиб, Ғузорлик Ҳазорликни ютиб Яйпанлик олдида гердайиб юриши қанчалар ҳунук ҳолат эканлигини кўр ҳам кўрмоқда, сўқир ҳам.
Қосимов Эрон термасига уйда, Шимолий Кореяга сафарда ютқазиб, барчага аҳволимизни кўрсатиб қўйди. Булар ўзбек футболида муҳум воқеа, муҳум кўрик бўлди. Бу ўйинлар ҳам биз учун камлик қилади. Жамоаларимизнинг хомийларидан илтимос қиламан. Клубларингиз иштирокида халқаро, совринли мини турнирлар ташкил қилиб беринг. Бундай тўртта иштирокчи қатнашган кичик турнирларнинг клубингиз ўйин равнақи учун фойдаси беқиёсдир. Масалан, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Ўрдабаси” ва “Рубин” иштирок этувчи турнир тўрт кун ичида ТТЗ ва Чилонзор стадионларида бўлиб, қизиқарли ўтиши мумкин. 5 кунлик йиғинда терма мураббийи ўйинни тўғри ташкил қилгани билан ўйинчилар малакасини, уларнинг ўйин тафаккурини ошира олмайди. Чемпионатимизни кучайтириб, клубларимиз ўйин аҳволини яхшиласак, футболимиз ҳам, термамиз савияси ҳам юксалади. Биз эса, қозонда борини яхшиламасдан ЖЧ-2018га бормоқчимиз.
Марказий Осиё Лига ўйинлари ҳали-бери ташкил этилмайди деб ўйлайман. Ҳалигача Марказий Осиё давлатларининг футбол чемпионатларини ОАВда ёритмаймиз ҳам. Бўлажак Марказий Осиё кубоги, бўлғуси Марказий Осиё Клублар Лигаси ўйинлари ҳақида гапирмаймиз ҳам. Ҳамма жим. Гўё ОФК Марказий Осиё футбол уюшмасини ташкил этмагандай, бу борада сукунат чўмган. Тушунмадим. Марказий Осиё футбол эшиклари ланг очилди. Ичкарига кирмай остонада жим турибмиз. Тағин ўн йил одоб билан шу ерда сукут сақлаймизми?
Умидим клубларимиз ҳомийларида. Ривалдо, Вилануэва, Трифунович, Ристич, Пишур ва бошқалар билан ОЧЛда ярим финалгача борган бўлсак-да, бу ўйинлар футболимиз ривожига ҳеч қандай хисса қўшишгани йўқ. Қани улар? Улар яратган ўйин қани? Улар ҳам, ўйин ҳам йўқ. Изсиз йўқолиб кетишди. Ўзимиз босган қадам билан етиб келган Бердиев, Лушан ўйинлари изсиз йўқ бўлиб кетишмайди. Шундай экан, бу йилги ОЧЛдаги ўйинларимизни эслаб, уларни шармандали мағлубиятлар деб эмас, ибратли жанглар деб баҳолайлик. Бундай жанговар турнирларни кўпайтирайлик. “Локомотив” раҳбарияти шундай совринли, кичик, жанговар турнирни биринчилардан бўлиб ташкил қилиб берса, яхши бўларди. Орзу қилиб қоламан.
О.Б. Ишқибозчилик шунақа. Гап тугамайди. Бугунги давра суҳбатимиз чўзилиб кетди.
Ҳ.Қ. Вақт тезда ўтиб кетибди. Ҳамма нарсада меъёр керак. Шу ерда, Эрон билан бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинини стадионда кўриб, Шимолий Кореяга қарши ўйинни ТВда кўриб, бир ҳол бўлиб қолган бўлсак-да, гапни қисқа қилиб суҳбатни якунлаймиз. Футболимиз ўсиб-унсин, равнақ йўлига кирсин, термамиз кейинги ўйинларни ютсин. Стадионда учрашгунча омон бўлайлик. Даврани кенг олиб, даврон сурайлик.
ХОТИМА ЎРНИДА
Бир оз ҳасталигим туфайли ҳаракатларим секинлашиб кетган эмасми, Яша-акамлар тез-тез юриб кетиб қолибдилар. Кузатиб қўя олмадим. Улар ҳамон тетиклар. Хозир Бурчмулладан нарида, Болтау қишлоғи ёнида ислом давридан аввалги қабристонни очдилар? У ерда қазишма ишларини олиб боришмоқда. Ўткуржоннинг гапларига эътироз билдирар эканлар, киприклари учига бир томчи ёш инган эди. Хозир қариянинг кўз ёшлари сел бўлиб оққанидан, ҳеч ким кўрмасин деб, тезроқ юриб кетгандурлар.
Йўқ, улар ҳиссиётга берилмайдилар. Ишлари кўп бўлганидан тез кетиб қолганлар. Барибир ҳар қандай метин одам ҳам бундайин етти ёт бегонадан эмас, ўз сафдошидан надоматга қолса, эзилади-да киши. Ўткуржон таъкидлаганидек, у журналист бўлгач, кўпчилик ишқибозлар номидан, уларнинг нуқтаи-назаридан саволлар бериб турди. Ўз номидан эмас. Буни Яша-ака тушунгандур. Ртвеладзега юртдош, касбдош бўлсалар-да, ўша машҳур киши каби, ярим асрдан бери ўлкамизда ер қазисалар-да илмий иш ёқламаганлар. Балким, футболга ишқибоз бўлганлари учундир. Нанайдан ё Сўқоқдан бўлсаям “Транспотрнийга” ўйин кўргани етиб келадилар. Ҳайриллонинг таклифи билан ўйиндан сўнги матбуот анжуманига ҳам яқиндан бери кирадиган бўлдилар. Футбол “мунажжими” бўлмасам-да мени ҳам анжуманда қатнашишга чорладилар. Сабаби оддий. “Локомотив” ўйинлари тугагач, икки томон котибларидан бошқа биронта журналист анжуманда қатнашмаган кунлар кўп бўлмоқда. Бунинг сабаби, уларнинг ойлиги кам эмуш. Бу даҳшат эмасми, шармандалик эмасми? Яша-акамлар футболдан нима даромад кўрмоқдалар, азазларим.
Красницкий, Абдураимов, Пшеничников бир икки марта Иттифоқ термасига чақирилганида, Ан, Фёдоров, Хадзипанагислар Олимпиада термасининг асосий ўйинчилари бўлишганида қанчалар қувонган эдик. 70-йиллар боксёримиз Руфат Рискиев жаҳон чемпиони бўлиб, 80-йиллар Жамлоиддин Абдужабборов вело-спортда жаҳонда олдинга ўтиб тилларда достон бўлишган эди. Хозир ўз юртимиз номидан чиқиб кўплаб спорт турларида жаҳон даражасига чиқмоқдамиз. Қандай ҳур замонга етиб келдик. Футболимиз эса, Осиё даражасигаям чиқа олмаётибди. Футболда қачонлардир ўз термамиз, ўз чемпионатимиз, ўз чемпионимиз бўлишини ошкора орзу ҳам қила олмас эдик-ку. Ҳусусий матбуот тушимизга ҳам кирмас эди-ку. Бу ҳақда пичирлаш учун оғиз очмасингизданоқ палагингиз ҳам қуриб кетар эди ўша замонларда. Хозир шундай ҳур замонга келиб, футболимизни эмас, футболимизни ёритувчи журналистларимиз аҳволини тушуна олмай ҳайронаман, вайронаман. Журналист стадионга келиб футбол кўрмаса, сайтдан кўчириб хабар ёзса, ортида турган минглаб ишқибозларни деб мураббийнинг фикрини ўзидан олмаса, буни қандай тушуниш мумкин?
Юзерлар ҳушомадгўйнинг мақтов товушларига, тарафкашларнинг буюртмавий тошдай қаттиқ кесатиқларига, хизматини футболимизга ўлчаб берувчиларнинг тезкор кўчирма ҳабарларига ўрганиб кетган, биламан. Баъзида соғлом, баъзида бундайроқ юриб, бир соатлик мақолани ёзаман деб бир ҳафта тугмакачни тақиллатиб зўрға ёзсам-да, ўқувчиларим атиги қирқта бўлса-да, барибир ёза бераман. Ёза бераман. Бир киши учун ҳам ёзишга тайёрман. Ўтмушда кўрган кечирганларим хаққи, озодлик ва ҳуррият кунларидан, унларидан тўйиб-тўйиб нафас олай, ундалиб яшаб қолай. Ёзиб қолай.
Азизларим, узундан узоқ ёзган мақоламни ўқиб, кўз нурингизни аямай ўқиб, ранжи-дийда қилган бўлсангиз, мени кечиринг. Энди иккиланмай қўйдим. Шундай кайфият билан яшаб, футболни томоша қилиб юрибман.
20.06. 2015. Ҳурмат билан, Ҳасанали-отангиз.

Фикрлар