UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  0 16:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  43 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  7 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  26 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  3 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  5

Ҳар доим ўзини шер билган Златаннинг "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти ҳақида ажойиб ҳикоя Янгиликлар

Ҳар доим ўзини шер билган Златаннинг "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти ҳақида ажойиб ҳикоя

"Манчестер Юнайтед"дан кетганидан кейин Златаннинг Европадаги фаолиятига якун ясалди.

Ибра учун бундай савиясиз якун бўлмаслиги керак эдиБироқ у Европани мисли шер каби тарк этди. 

Кеча "МанчестерЮнайтедЗлатан билан тузилган шартнома расман бекор қилинганлигини эълон қилдиБу кўпчилик футбол мухлислари учун қандайдир сюрприз хабардек туюлди. Албатта, ноябрь ойида жиддий жароҳат олиб, футбол ўйнашига жиддий қаршилик қилаётган футболчи ўз олдига юқори мақсадларни қўйган топ-жамоага керак эмасди. 

Унинг "Юнайтед"даги фаолияти юқори даражада бошланганди. У ўша пайтларни энг бахтли онлар деб айтганди. Златан жамоанинг асосий ҳужумчиси эди, рақиб ҳимоячиларига ҳар томонлама босим ўтказарди. У дебютидаёқ гол урди ва жамоасининг Англия Суперкубогидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. Орадан бир ҳафта ўтиб, Англия Премьер-лигасидаги илк баҳсида ҳам рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу фақатгина бошланиши бўлганди. 

У "ОлдТраффорд"дагиилкмавсумида 28 голкиритдишунингдек, "Саутгемптон"гақаршибаҳсдаҳамдубльқайдэтибАнглия лига кубоги ғолиблигига эришдиЖамоа мухлислари унинг исмини баралла бақиришдан чарчашмасди. "Манчестер Юнайтед" яхши ўйнай олмаётган вақтида ҳам Златаннинг бир ўзи жамоани олдинга бошларди. Ўйинларига қарасангиз уни 35 ёшга кирган футболчига ўхшатиб бўлмасди, "Юнайтед"нинг ҳар бир учрашувида натижага таъсир этарди. Бироқ, биргина жароҳат унинг ўйин сифатига катта таъсир ўтказди. 

У Европа лигаси чорак финали доирасида "Андерлехт"га қарши учрашувда тиззасидан жиддий жароҳатланди. Унинг тикланиши учун кўп вақт керак бўлди, 7 ойдан кейин яна сафга қайтди. Бироқ ҳар доимгидек у ўзини шер деб билар, худди ёшгина Златанга ўхшарди. 


Ибрагимович сўнгги 13 мавсумнинг 12та совринга эга чиқди. Голландия, Испания, Италия ва Францияда унинг ўйинларига тан беришди, 6 жамоада тўп сурди. Албатта, 12 соврин унга ғолиблик руҳини сингдирди. Бу эса уни яна катта футболга қайтишига замин яратди. 

Сўнгги 10 йилда у ҳар бир мавсумда 20тадан кўпроқ гол урди, "Интер", "Барселона", "Милан", ПСЖ ва "Юнайтед", шунингдек, Швеция термасининг рекордини янгилади. У жуда мағрур, димоғдор бўлса ҳам, ўз ишининг устаси. Замонавий футболда етишмаётган персонажларни Златан чиройли қилиб тўлдириб бера олади. 

Кўпчилик унинг "Барселона"даги қисқагина фаолиятини яхши хотиралар билан эслашмайди. Унинг ўзи ҳам ушбу жамоадан кетганлигидан афсусланмаган. Кейинроқ Пеп Гвардиоланинг мухлиси бўлмаганлигини ва кўп бора каталониялик мураббий билан ишлагиси келмаслигини айтиб ўтганди. Златан Европа чемпионлар лигаси совринини боши узра баланд кўтармаган бўлса-да, 33 марта совринларга эга чиққан, шулардан 13таси Лига ғолиблигидир. 

У барибир одам қиёфасидаги шер каби бўлиб қолади. Златаннинг ўзи айтганидек, у қаримайди. У “Манчестер Юнайтед” билан ҳайрлашди. "Лос Анжелес Гелакси" билан имзоланадиган янги шартнома эса янги эранинг дебочасидир.

Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика