UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  0 17:40Гонсало Гарсия Ван Нистелройнинг натижасини такрорлади  0 17:23"Машъал" афсонаси Жамшид Ҳасанов фаолиятини якунлади  3 17:07Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди  4 16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  5 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  30 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  1 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  8 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  12 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  22 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  2

Ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев фаолиятида супер янгилик! Янгиликлар

Ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев фаолиятида супер янгилик!

Таниқли инструктор, ФИФА ҳакамлар назоратчиси Фарҳод Абдуллаев Саудия Арабистонида иш бошлади.

Бугун 1 июлдан Фарҳод Алишерович Саудия Арабистони футбол федерацияси Ҳакамлар департаменти директори этиб тайинланди. 

Маълумот учун, Фарҳод Абдуллаев Ўзбекистон давлат жисмония тарбия институтининг "Футбол" факультетини тугатган. 2004 йил ушбу мутахассис "Футбол ҳакамларини тайёрлаш муаммолари" мавзусида диссертация ёқлаган. 2007 йил эса Ҳиндистонда таҳсил олиб қайтган. 

Фарҳод Абдуллаев ҳакамлик фаолиятини 1993 йилда бошлаган. У 2001 йилдан ФИФА ва ОФК ҳакамлари рўйхатида бўлиб келган. Ҳакамлик фаолиятини 13 йил олиб борган ушбу мутахассис 2007 йилдан назоратчи сифатида иш бошлади. Орадан бир йил ўтиб ОФК ҳакамлар қўмитасига таклиф қилинди.

Фарҳод Абдуллаев инструктор (йўриқчи) ва назоратчи сифатида ишлаган йирик мусобақалар:

2015 йил. Осиё Кубоги (Австралия)

2017 йил. U-17 жаҳон чемпионати (Ҳиндистон)

2018 йил. Жаҳон чемпионати (Россия)

2019 йил. Осиё Кубоги (БАА)

2019 йил. U-19 жаҳон чемпионати (Польша)

2019 йил. U-17 жаҳон чемпионати (Бразилия)

2021 йил. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати (Қатар)

Шунингдек, ҳамюртимиз яқинда Доҳада ўтказилган ФИФА Араб Кубоги плей-офф учрашувларида ҳам ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлади.


Фарҳод Абдуллаев шу кунгача ҳакамлар мавзуси билан боғлиқ 150дан ортиқ семинар ўтказган. У ФИФА йўриқчилари рўйхатида энг юқори ўринда турибди. Шунингдек, ушбу мутахассис VAR тизими билан ишлайдиган йўриқчилар орасида махсус сертификатга эга. Фарҳод Абдуллаев ОФК Ҳакамлар академиясида ҳам ёш ҳакамларга таълим бериб келмоқда. 

Биз сайтимиз ходимлари номидан ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаевга янги лавозимда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика