UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  19 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  5 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Ҳамиджон Актамов: “1-турда сафарда “Сўғдиёна”га қарши ўйнашни истамасдик” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “1-турда сафарда “Сўғдиёна”га қарши ўйнашни истамасдик”

Ваниҳоят, Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олий лига ўйинларига қуръа ташланди. Кутилганидек, унда ўн олти жамоа ўзаро баҳс юритадиган бўлди.
Ўзбекистон футбол федерациясида ўтказилган қуръа ташлаш маросимидан сўнг, жамоалар ўз рақиблари ва учрашувлар саналарини билиб олдилар. Қуръа таассуротлари хусусида “Қизилқум” профессионал футбол клуби Ижрочи директори Ҳамиджон Актамовнинг  фикри билан қизиқдик.

—  Жамоамиз учун қуръа омадли ёки омадсиз келди, демоқчимасман, — дейди Ҳамиджон Ғуломович.  — Агар ўтган йилги тақвим билан амалдагисини солиштирсангиз жуда бир-бирига ўхшаб кетади. Ўтган йили биринчи ва учинчи турларда Тошкентнинг “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари билан сафарда ўйнагандик. Янги мавсумда улар билан иккинчи ва тўртинчи турларда ўзаро рўбарў келамиз. Улар билан бу гал сафарда эмас, ўз майдонимизда ўйнаймиз. Умуман айтганда, ким билан ўйнашимизнинг аҳамияти йўқ. Чунки мавсум давомида барча рақиб билан куч синашамиз барибир. Фақатгина дастлабки турда сафарда “Сўғдиёна”га қарши ўйнаш ёқимсиз. Чунки ўтган мавсумнинг охирги ўйинини Зоминда мутлақо нобоп майдонда қор аралаш ёмғир остида жиззахликларга қарши ўтказгандик. Эрта баҳорда менимча бу майдон ҳали оптимал ҳолатига келиб улгурмаган бўлади. Маълумотларга қараганда, “Сўғдиёна” янги мавсумни қайта реконструкция қилинган Жиззахдаги стадионда ўтказиши ҳам мумкин экан. Агар биздаги иқлимни ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, табиий майдонларимиз ҳолати апрель ойининг иккинчи ярмидан бошлаб тайёр ҳолатга келади. Шу боис, жамоамиз аъзолари ПФЛга дастлабки турни Навоийда ўтказиш таклифини билдириш ниятида. Ҳали чемпионат бошлангунига қадар анча фурсат бор. Бу ҳақда клубдагилар билан яна фикрлашиб кўрамиз.

— Ҳозир эса мавсумга пухта тайёргарлик кўриш ҳақида ўйлаган маъқул. Якунланаётган йилда ўз мухлисларимизга кутилган натижаларни тақдим эта олмаганимиздан хижолатдамиз. Шу боис, янги мавсумдан умидимиз катта. Навбатдаги чемпионатда юқори ўринлар учун кураш олиб боришни кўзлаганмиз. Бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун Навоий вилояти ҳокимлиги, Навоий кон металлургия комбинати, “Навоийцемент” ОАЖга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика