UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  5 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  7 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  15 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  1 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  2 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  5 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  25 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  3 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  15

Ҳамиджон Актамов: “Муҳим очколарни қўлдан чиқардик” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Муҳим очколарни қўлдан чиқардик”

Олий лига ўн тртинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Нефтчи” жамоалари учрашуви (0:0) якунлангач ўтказилган матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.

— Учрашув кутганимиздан-да оғир ўтди, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Актамов. — Бутун ўйин давомида бор эътиборини ҳимояга қаратган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин бўлган. Бугун рақибимиз дарвозабони ва ҳимоячилари йигитларимизнинг эркин ҳаракат қилишларига йўл қўйишмади. Оддий айтганда, натижадан ҳам, жамоамиз ўйинидан ҳам қониқмадим. Афсуски, ғалаба қозона олмадик ва муҳим очколарни қўлдан чиқардик.

Ҳозир футболда номлар ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. “Нефтчи” жамоаси Навоийга ўз етакчиси Мансур Саидов ҳамда Муҳсинжон Убайдуллаев, Муродбек Бобожоновсиз келган бўлса-да, ўзлари учун ижобий натижага эришди. Бироқ, йигитларимизга кўплаб вазиятларда аниқлик ва омад етишмади. Бу — футбол! Қолаверса, бугунги иссиқ ҳавода тўп тепиш ҳар икки жамоа аъзоларининг ўз имкониятларини тўла намойиш қилишига тўсқинлик қилди.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика