UZ

Сўнгги янгиликлар

20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  1 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  6 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  3 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1

Ҳамиджон Актамов: "Локо"ни ўз вақтида чемпионликдан тўхтатганмиз. Уларни ютиш янгилик ёки сенсация бўлмайди" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Локо"ни ўз вақтида чемпионликдан тўхтатганмиз. Уларни ютиш янгилик ёки сенсация бўлмайди"

"Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов Суперлиганинг илк учрашувида фақат ва фақат ғалаба қозониш ҳақида ўйлаётганини таъкидлади.

"Локомотив"ни қўрқитмаймиз, уларни ўзи Навоийга қўрқиб келишади. Сабаби, биз уларга доим ноқулай рақиб бўлганмиз. 2013 йили "Қизилқум" билан "Локомотив"ни чемпионликдан тўхтатиб қолгандим. Зўр ўйин бўлади лекин. "Локомотив" юқори босим остида ўйнашга ўрганган ва кўниккан жамоа. Айни пайтда "Локо" бизга нисбатан кўпроқ ўйин амалиётига эга.

"Локомотив"ни мағлуб этсак бу сенсация бўлмайди. Уларни аввал ҳам ютганман. Бу мен учун янгилик эмас. Тўғри, рақиб жуда жиддий ва кучли. Таркибида терма жамоа футболчилари, кучли ва тажрибали ижрочилар кўп. Лекин биз ҳам бу баҳсга жиддий тайёрланганмиз.

Мени қўл остимдаги жамоа дуранг ёки мағлубият учун майдонга тушмайди. Мақсад битта - ғалаба. Мухлисларни хурсанд қилишни истаймиз. Ўтган йили уларни кўп ранжитдик. Бу йили Худо хоҳласа улар доим яхши кайфият билан жамоамизни олқишлаб, қўллаб-қувватлаб туришларига ишонаман. Биз ҳам ўз ўрнида уларни хурсанд қиламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика