UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  7 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  21 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  7 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  24 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Ҳамиджон Актамов: “Давралар оралиғида бир қатор кучли футболчиларни жалб этишни мўлжаллаяпмиз” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Давралар оралиғида бир қатор кучли футболчиларни жалб этишни мўлжаллаяпмиз”

Олий лига саккизинчи туридан жой олган “Насаф” — “Қизилқум” учрашуви (2:0) тугагач, матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов иштирок этди.
—Бугун учрашувда ўз дарвозамиз тўридан тезкор гол ўзказганимиз режаларимизни бузиб юборди, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Қолаверса, тажрибали ҳимоячи Алишер Юсуповнинг кутилмаганда жароҳатлангани туфайли  мажбурий ўзгаришни амалга оширдик. Гарчи, ютқазган бўлсак-да, йигитлар майдонда ёмон ҳаракат қилишмади. Хатолар ва нуқсонлар йўқ эмас. Биз ишлашда давом этамиз.

Афсуски, таркибимиздаги легионерларнинг барчаси бирдек ишончимизни оқлай олмаяпти. Фақатгина Вячеслав Шевченкони айтмаганда, қолганлари билан жиддийроқ гаплашиб олишимиз зарурга ўхшаяпти. Мухлислар ва жамоамиз хомийлари олдимизга катта талабларни қўймоқда. Шунга муносиб бўлишимиз лозим. Балки, давралар оралиғигача айрим легионерлар хизматидан воз кечармиз?!

Бундан уч йил аввал “Қизилқум” футбол клубини қабул қилиб олганимда,  жамоа чемпионат жадвалининг охирги поғонасида эди. Ҳозир эса футболчиларимиз мамлакатимиз етакчи клублари билан тенгма-тенг ўйнашга интиляпти. Шуни унутмаслик керакки, ҳеч бир клуб чемпионликни ёки катта ғалабаларни осонликча қўлга киритмайди. Мураббийлар штабимиз ва жамоа аъзоларининг аҳиллиги эвазига натижаларни яхшилашга интиляпмиз. Ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Селекция борасида ҳам жиддий режаларимиз бор. Давралар оралиғида бир қатор кучли футболчиларни таркибга жалб этишни мўлжаллаяпмиз.

Ҳамза Каримов ҳамда “Насаф” мавзуси охирги пайтда жуда кўп гапирилмоқда. “Насаф” жамоаси шаъни хусусида фақат илиқ фикрлар айтишим мумкин. Футбол клубимиз веб-сайтида ҳам ортиқча гаплар ёзилмаган. Ҳамза Каримов билан ўтган мавсум охирида оғзаки келишувга эришганмиз. Аммо футболчи жароҳатим бор, тузалсам майли жамоангизда ўйнайман деганди. У эркин агент бўлгач, виза масалаларида муаммолари борлигини эшитдим. Амалда у клубимиз билан шартнома имзоламаган бўлса-да, аввало инсонийлик нуқтаи назаридан унга ёрдам қўлини чўздик, холос. Ҳаммаси ортда қолди. Ҳамза Каримов куни кеча Германияда жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтаб келди. Ҳар қандай вазиятда бу каби моҳир футболчиларга кўмак беришни ўз бурчим, деб биламан.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика