UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  149 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  4 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  15 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Ҳамиджон Актамов: "0:2 ҳисобида ютқазиб туриб ғалаба қозонишгани учун йигитларга раҳмат" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "0:2 ҳисобида ютқазиб туриб ғалаба қозонишгани учун йигитларга раҳмат"

"Қизилқум" - "Машъал" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.

"Ўйин қийин кечишини билардик. "Машъал" бизга доим ноқулай рақиб бўлиб келган. 0:2 ҳисобида ютқазиб туриб ғалаба қозонишгани учун барча йигитларга раҳмат айтаман. Бугун тенг ўйин бўлди, шунчаки биз кўпроқ гол урдик. Алишер Юсуповнинг биринчи бўлимда алмаштирилишига сабаб унинг жароҳат олгани бўлди".

"Майдон сифати аълода даражада. Ҳеч қандай камчилик йўқ, фақат тушиб футбол ўйнаш керак холос. Машғулотларда пенальти тепиш бўйича шуғулланамиз. Штатли пенальтичиларимиз бор. Тўғри сафимизда 30 ёшдан ошган футболчилар кўп, аммо бу билан улар қариб қолди дея олмайман. Кучи етса 40 ёшгача ҳам ўйнаса бўлади. Жамоамизнинг ўртача ёши 28,5 ёшга тенг".

"Жамоа 11 март куни Қаршига етиб борамиз. Йигитларга бир кун дам берамиз ва Навоийда машғулотларни давом эттирамиз".

"Мақсадимиз 8-ўрин эмас, ундан ҳам юқорироқ ўринларни эгаллаш", - дейди Ҳамиджон Актамов. 


"Қизилқум" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика