Ҳамид Актамов: "Ўзим тузган, ўзим қурган жамоани нега Шквиринга беришим керак?"
23 май 2017 21:24
Янгиликлар
Ҳамид Актамов: "Ўзим тузган, ўзим қурган жамоани нега Шквиринга беришим керак?"
- Аввало ушланиб, журналистларни куттириб қўйганим учун узр. Жамоамиз билан кийиниш хонасида жуда кўп гаплашиб қолдик. Бугунги ўйинда жамоамиз умуман ўйнай олмади. Оддий хатоларимиз туфайли голлар ўтказиб юбордик.
Бугун жамоамиз руҳан тайёр эмас эди. Чунки ўйин олдидан "Championat.asia" сайтидаги "Эшитдик-да" рукнида чиққан: "Игорь Шквирин "Қизилқум" келади", деган хабар футболчиларга салбий таъсир қилди. Шквиринни жамоамизга келаётгани ҳақиқатдан йироқ...
Ҳамид Актамов матбуот анжуманига 45 дақиқа кечикиб келди. Матбуот анжуманида анча қизғин ва қизиқарли гаплар бўлди. Ҳамид Актамов нега "Қизилқум"ни Игорь Шквиринга бермаслиги ҳақида сўзлаб ўтди.
Матбуот анжуманининг тўлиқ қисмини эртага, матнли ва видео шаклида эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ўтказиб юборманг! Актамов матбуот анжуманида анча кескин, очиқ ва қайноқ гапларни айтиб ўтди.
Қолганини эртага, батафсил ўқийсиз, кўрасиз, эшитасиз...
Фикрлар