UZ

Сўнгги янгиликлар

21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  0 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  13 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  1 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  25 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  41 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  17 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14

Ҳамид Актамов: “Натижадан кўнглим тўлмади” Янгиликлар

Ҳамид Актамов: “Натижадан кўнглим тўлмади”

“Нефтчи” — “Қизилқум” учрашуви якунига етгач, Навоий футбол клуби ижрочи директори Ҳамид Актамовнинг фикрлари билан қизиқдик.
—Тақвимга кўра, бу йилги мавсум жамоамиз аъзолари учун бир мунча мураккаб бошланишини аввалдан билардик, — дейди Ҳамид Ғуломович. — Чемпионатни сафарда амалдаги мамлакат чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби “Бунёдкор”га қарши бошлаш, ўз майдонимизда битта учрашув ўтказиб, сўнгра кетма-кет икки ўйинни сафарда “Пахтакор” ва “Нефтчи”га қарши ўтказиш осон эмас, албатта.

—Шунга қарамай, биз бу мураккабликларга йигитларимизни тайёрлай олганимиздан хурсандман. Фарғонага фақат ғалаба иштиёқида ташриф буюргандик. Афсуски, футбол майдони ҳолатининг яхши эмаслиги ўзимиз кутган ўйинни намойиш қилишимизга йўл бермади. Жамоамиз таркибида бугун Элдор Бойматовнинг майдонга тушмаганлиги ҳам сезилди.

—Умуман олганда, жамоамиз аъзоларининг ўйинидан кўнглим тўлди. Бироқ натижадан қониқмадим. Тўғри, ҳакамлар ишига баҳо бермоқчи эмасману, аммо айрим вазиятларда уларга бироз холислик етишмагандек кўринди.

—Ўз навбатида “Нефтчи” мухлисларининг фаолликларига ҳавасим келди. Қолаверса, бизни қўллаб-қувватлаш учун узоқ Навоийдан водийга ташриф буюрган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Кейинги учрашувларда уларни ўзимизнинг чиройли ўйинимиз ва ғалабаларимиз билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, албатта. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика