UZ

Сўнгги янгиликлар

16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  1 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  1 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  12 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  51 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38

Ҳамид Актамов: "Достон Ибрагимовни қидирувга берганмиз, тополмаяпмиз" Янгиликлар

Ҳамид Актамов: "Достон Ибрагимовни қидирувга берганмиз, тополмаяпмиз"

Суперлига 18-турдан ўрин олган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" (2:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳамид Актамов фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ғалаба билан мухлисларни, Навоий халқини, барча футболчиларни табриклайман. Икки нафар етакчимиз Эркин Байдуллаев ва Ойбек Қиличевнинг йўқлигини қолганлар билинтиришмади. Муҳим уч очкони қўлга киритдик. Қизиғи учала голни ҳам ўзимиз урдик.

- Ўтган турда жамоа биринчи гол уриб, иккита гол ўтказганди, бугун эса аксинча бўлди...
- Биласизми ўтган турдаги баҳснинг оғриғини ҳалиям юрагимдан чиқарганим йўқ. Неча йил мураббий сифатида фаолият олиб бораётган бўлсам биринчи марта энг аламли ва қўпол ўйин бўлди. Бугун эса футболчилар биз хоҳлаган ўйинни намойиш этиб беришди.

- Шерали Жўраев асосан қанотда ўйнарди. Бугун марказда ҳаракат қилди...
- Байдуллаев ва Қиличевнинг йўқлигини Жўраевни марказга қўйиб ёпишга ҳаракат қилдик.

- Бир неча тур олдин Достон Ибрагимов жароҳат олиб сафдан чиққанди. У қачон майдонга қайтади?
- Биз Достон Ибрагимовни қидирувга берганмиз. Унинг изини топа олмаяпмиз, ҳеч қаерда йўқ. Ўқишга дейди, хабаримиз йўқ.

- Ўтган турдаги ҳакамларни ҳақорат қилганингиз учун бугун ЎФА сизга нисбатан жарима қўллагани ҳақида хабар чиқди. Жарима миқдорини айта оласизми?
- Бу нарсани сиздан эшитиб турибман. Ҳозирча жарима борасида ҳеч қандай хат келгани йўқ. Хат келса уни исботлаб бериш керак, айнан нима учун жарима қўлланилгани ҳақида.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика