UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  0 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  3 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  135 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  15 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  9 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  24 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7

Ҳаманн Клоппни огоҳлантиради: у ишдан кетиши мумкин Янгиликлар

Ҳаманн Клоппни огоҳлантиради: у ишдан кетиши мумкин

Унинг фикрича, Жордан Ҳендерсоннинг сўнгги ўйинлардаги муносабати жиддий муаммолардан дарак бермоқда.

"Ливерпуль" "Арсенал"дан 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин яна бир бор диққат марказига тушди. "Қизиллар" бир қанча вақтдан буён яхши ўйин кўрсата олмаётгани боис сўроқларга дучор бўлаётган эди. Клуб атрофидаги ташвишлар ортиб бормоқда.

Мерсисайд клуби АПЛнинг 8 туридан кейин турнир жадвалининг 10 поғонасини эгаллаб турибди. Жамоа сўнгги уч ўйинда ғалаба қозона олмади. Англия чемпионатида "Ливерпуль" ҳали меҳмондаги ўйинларда уч очко ола билмади.

Жамоа устози Юрген Клопп бошқарувидаги 7 йилда клуб эришиши мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритди. Бироқ "Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Дитмар Ҳаманн бу ҳам мутахассиснинг истеъфосига тўсиқ бўла олмаслигини маълум қилди:

"Ливерпул"даги ҳолат бошқа жамоаларникидан фарқ қилмайди. Натижа бўлавермаса, қайсидир босқичга келиб мураббий босим остида қолади. Агар улар келаси ҳафта мағлуб бўлса ёки "Манчестер Сити"га қарши ўйинда ғалаба қозона олмаса, тўртинчи ўриндаги жамоадан саккиз ёки тўққиз очко ортда қолиб кетадилар. Клуб эгалари катта пул сарфлашмаса-да, даромад туфайли Чемпионлар Лигасида иштирок этиш жуда муҳим. Қайсидир босқичда жамоа мураббийини алмаштириш муҳокама қилина бошлайди. Бироқ мен бундан анча узоқдамиз, деб ўйламайман. Клопп шу ҳафта ҳам жамоани бошқариш учун энг муносиб ном унинг ўзи эканини таъкидлади".

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика