UZ

Сўнгги янгиликлар

23:29Жасур Яхшибoeв Эроннинг "Нассажи Мазандаран" клубига ўтди   6 23:05АПЛ клублари трансфер ойнаси кунлари учун овоз беришади  0 22:41"Челси" Санчони МЮдан 25 миллион фунтга сотиб олади. Лондонликлар Мудрик билан боғлиқ вазият туфайли яна бир вингер излайди  1 22:02Машарипов эртадан "Истиқлол" машғулотларига қўшилади  17 21:22Испаниялик аёл футболчилар уларнинг лигасида эркаклар ҳам ишлашини сўрашди  4 21:09А Сериянинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийига Panchina d’oro соврини топширилди  0 20:39Роналду ура олмаган пенальтиси ҳақида: "Фақат гол уришга ҳаракат қилганларгина хато қилади"  4 19:52Жируга мукофот топширилди  3 19:30Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Россияга имкониятни бой берди  10 19:08"Манчестер Юнайтед" Зиркзеени сотишга тайёр  2 18:39Тиаго Мотта – "Ювентус" тарихидаги энг ёмон мураббийлардан бири  3 18:10Эрон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  31 17:42Ислом Тўхтахўжаев Эрон билан учрашув олдидан: "Фикримча, очиқ ва ҳужумкор ўйин бўлмайди"  9 17:19"Динамо" "Олимпик" билан жанговар дуранг қайд этди  3 16:51Ўзбекистон футзал федерацияси "Kelme" билан ҳамкорлик қилади  1

"Ҳалоллик декларацияси" - нима у? Янгиликлар

"Ҳалоллик декларацияси" - нима у?

Хабарингиз бор, ЎФФ қошида "Келишилган ўйинларга қарши курашиш" қўмитаси тузилган.

Аҳрол Иноятов раҳбарлик қилаётган мазкур қўмита ўзбек футболидаги келишилган ўйинларга қарши курашиш билан шуғулланади. Айтиш керак, қўмита нафақат футболимиздаги шаффофликни сақлаш учун ҳаракат қилмоқда, балки уни тартибга солиш бўйича ҳам кенг кўламдаги ишларни амалга оширмоқда. Яъни, учрашувларни келишувгача етиб бормасидан аввал олди олинмоқда. Икки йилдан буён олий лига клубларининг аъзолари "Ҳалоллик декларацияси"га имзо чекмоқда. ПФЛ ўзи ишлаб чиққан Регламентга бу имзосиз жамоа аъзоларига чемпионатда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи лицензияни берилмаслигини ҳам киритган. Бир саҳифадан иборат мазкур декларациясида нималар ёзилгани кўпчиликни қизиқтириши табиий. Биз бугун шу ҳақида маълумот берамиз.

Юқорида таъкидлаганимиздек, олий лига клублари ўз аъзоларини (раҳбарият, мураббийлар, футболчилар, ходимлар) янги мавсум учун ПФЛдан рўйхатдан ўтиш жараёнида мазкур декларацияга имзо чекиши шарт. Қолаверса, имзо чекувлар орасида ҳакамлар, ассистентлар, назоратчилар ҳам бор. Декларациясининг энг юқори қисмига имзо чекаётган инсоннинг исми-шарифи, паспорт маълумоти, туғилган санаси ва жойи, миллати, лавозими ҳамда телефон рақами ёзиши учун жой ажратилган. Кейин имзо чекувчиларнинг мажбуриятлари ёзилган. Мажбуриятлар қуйидагилардан иборат:

- Расмий спорт мусобақаларининг, жумладан, футбол билан боғлиқ букмекерлик идорасининг тотализаторлар бўйича фаолиятига аралашмаслик;   

- Учрашувларнинг натижасига бевосита ва билвосита таъсир ўтказиш. Яъни, сотиб олишга ҳаракат қилиш ёки қўрқитиш;

- Сотиб олишга ҳаракат ёки норматив спорт ҳужжатларига қарши ноқонуний фаолиятлар бўйича маълумот беришга мажбур. Маълумот берган инсонларнинг исм-шарифи сир сақланишини ЎФФ кафолатлайди;

- Барча текширувлар бўйича маълумот олишда ҳамкорлик қилиш, ёрдам бериш;

- Декларациясидаги барча талаблар ФИФА ва ОФК Низомига, ЎФФ Регламентига, ЎФФ Экспертлар қўмитаси Низомига, ЎФФ Тартиб-интизом кодексига тўғри келиши билан танишиб чиққач, буни имзо орқали тасдиқлайди.

Шундан сўнг, исм-шариф, муддати ёзилади, имзо ва муҳр қўйилади.

Декларациянинг сўнгги қисмида эслатмалар берилган:

- Расмий ўйинларда натижага бевосита ва билвосита таъсир ўтказган, яъни, спортчилар, хусусан, ҳакамлар, мураббийлар, клуб раҳбарлари ёки бошқа расмий шахслар бу борада ўзлари маълумот беришса, жавобгарликдан озод бўлишади.

- Мазкур декларацияга имзо чекмаган футболчилар, мураббийлар, клуб раҳбарлари, ҳакамлар, назоратчилар, ЎзПФЛ вакили Ўзбекистон миқиёсидаги расмий футбол мусобақаларига қўйилмайди.

Фурқатбек НИШОНОВ

Рейтинг: -36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика