UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  1 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  16 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  5 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  0 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

Ҳал қилувчи саралаш олдидан: Уйда бошлаб уйда тугатиш устунлик берадими? Янгиликлар

Ҳал қилувчи саралаш олдидан: Уйда бошлаб уйда тугатиш устунлик берадими?

"Жаҳон чемпионати ҳар қачонгидан яқин". 27 июнь куни бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимидан сўнг кўпчилик шу гапни айта бошлади.

27 июнь - юртимизда ОАВ ходимлари вак журналистлар касб байрами нишонланаётган бир пайтда ОФК қароргоҳида ЖЧ-2026 саралаш босқичининг ҳал қилувчи 3-раундига қуръа ташланди. 

Тошкент вақти билан 12:00да старт олган қуръа маросимини кўпчилик катта қизиқиш билан кузатиб борди. Чунки бу раунд якунида биз тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига йўл оладиган 6та жамоа номини билиб оламиз.

Ўзбекистон - "A" гуруҳида

Қуръадан аввал жамоалар ФИФА рейтингининг 2024 йил 20 июнь ҳолатига кўра, учтадан 6та саватчага ажратилди. Бу дегани биз Саудия Арабистони ва Иордания билан бир саватчада (яъни, 3-саватда) бўлганимиз боис бу икки жамоа билан битта гуруҳга тушмаслигимиз аниқ эди.

ОФК қуръа тизимига хос равишда энг қуйи саватчадан жамоаларни тортишни бошлади. UZBEKISTAN ёзуви тортилиб, "A" гуруҳидан жой олганимизда КХДР (Шимолий Корея), Қирғиз Республикаси (Қирғизистон) ва БАА (Бирлашган Араб Амирликлари) аллақачон бу гуруҳга тушиб бўлганди. Рақибларни кўриб бирмунча енгил тин олдик. Ҳар ҳолда бемалол ўйнаса бўлади.



Кейин эса ички хавотир билан биринчи ва иккинчи саватчадаги энг кучли рақибларни кута бошладик. 2-саватчада Австралия, Қатар ва Ироқ бор бўлиб, биз учун Ироқ ёки Қатар тушишининг фарқи йўқ эди, чунки иккаласи ҳам деярли тенг рақиб. Тўғри, Қатар - Осиё чемпиони, лекин бу ҳам уларнинг Ироқдан яққол устун эканлигини кўрсатмайди. Муҳими, Австралия тушмаса бўлгани эди... Йўқ, қўрққанимиздан эмас, балки йўл узоқлигидан. Ахир 14-16 соат учишга тўғри келарди, яна бир томонга.

Хайрият, Австралия бизни четлаб ўтди ва қуръа бизга Қатарни рўбарў қилди. Энди навбат 1-саватчадаги рақибни кутиш қолди. Бу саватчадан Япония, Жанубий Корея ва Эрон жой олган бўлиб, учаласи ҳам кучли ва яхши футбол намойиш этадиган мамлакат ҳисобланади. Япония ёки Жанубий Корея тушса, дарҳол гуруҳ фаворитига айланади-қўяди. Токи гуруҳ ўйинлари тугамагунча шуни ўйлаб юраверамиз.

Қуръа бу томонлама ҳам биз учун омадли келиб, Эронни рўбарў қилди. Улар бизни қанчалик яхши билса, биз ҳам уларни шунча биламиз. Бир сўз билан айтганда, эски танишлар тўқнашуви. Яқиндагина улар билан ўйнаб кўрдик, яъни, саралашнинг иккинчи босқичида. Тошкентда 2:2 ва Теҳронда 0:0. Айниқса, ўзимиздаги ўйин зўр бўлганди. Сергеевнинг баҳс тугашига кам вақт қолганида гол уриб, ажойиб "камбэк"ни амалга оширганимиз ҳамон ёдимизда.

Хуллас, ҳар иккала ўйин дуранг натижа билан якун топиб, ғолиб аниқланмагани боисми, учинчи босқичда яна Эрон терма жамоаси билан кураш олиб борадиган бўлдик. Яна бир қизиқ маълумот, иккинчи босқичда ҳар икки жамоа бир хил 14 очкодан тўплади ва фақат тўплар нисбатига кўра, Эрон гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.


Уйда бошлаймиз, уйда тугатамиз

Саралашнинг учинчи босқичига қуръа ташлаб бўлингач, гуруҳ ўйинлари тақвими ҳам тайёр бўлди. Дастлабки баҳсни 5 сентябрь куни Тошкентда КХДРга қарши ўтказамиз. Гуруҳдаги охирги ўйинни ҳам Тошкентда ўтказамиз: келаси йилнинг 10 июнь санасида Қатарга қарши.

Гуруҳдаги барча уй учрашувларини "Бунёдкор" стадионида ўтказишимиз ОФКга маълумот сифатида берилган. Илк турда КХДРни ютиб олсак, сўнгра орадан 5 кун ўтиб Бишкекда Қирғизистон билан баҳс олиб борамиз. Мана шу иккита ўйинда қўлга киритилажак 6 очко биз учун жуда муҳим. Чунки 3-турда асосий рақиблардан бири Эронни қабул қиламиз. Ҳар ҳолда Эрон билан ўйинга кўтаринки кайфиятда борсак яхши-да.

Ушбу йил охирига қадар 6та учрашувда майдонга тушамиз. Шундан учтаси ўз майдонимизда бўлади: КХДР, Эрон ва БААга қарши. Яна 3та беллашувни сафарда ўтказамиз: Қирғизистон, Қатар ва КХДР билан. КХДРга қарши уй-меҳмон тарзидаги иккита баҳсни ҳам шу йилнинг ўзидаёқ ўтказамиз. Фақат ҳозирча сафар учрашуви қаерда бўлиши тўлиқ маълум эмас.



Шунда 2025 йилга тўртта ўйинимиз қолади: иккита уй, иккита сафар. Уйда Қирғизистон билан Қатарни қабул қилсак, сафарда Эрон ва БАА меҳмони бўламиз. Тан олайлик, жаҳон чемпионатига ҳар қачонгидан яқинмиз, лекин анча қийин йўлнинг бошида турганимизни ҳам унутмайлик. Европа чемпионатида кўряпмиз, ҳеч бир жамоа осонликча таслим бўлмаяпти. Ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олди. Кучли мутахассисларнинг дунё бўйлаб тарқалиши футбол ривожига жуда катта туртки бўляпти.

Ўйинлар бошланар маҳал агар ўзимизда муаммо бўлмаса, ҳар қандай рақиб билан ўйнай оламиз. Кўплаб футболчиларнинг четга кетиши қўрқмай футбол ўйнай олишимизга сабаб бўляпти, буёқда ички чемпионатда рақобат ошиши ҳам терма жамоага катта ёрдам беряпти. Энг муҳими, биз қўрқувни йўқотдик, шунинг учун ҳам натижаларимиз тобора яхшиланиб боришига ишонч билан қарай оламиз. 

Келаси йил шу пайт Ўзбекистон терма жамоасининг тўртинчи саралаш босқичидаги эмас, балки жаҳон чемпионатидаги рақиблари ким бўларкин деган ўй билан хушкайфиятда юриш ҳаммамизга насиб этсин.


P.S. Унутиб қўймаслик учун тақвимни яна бир бор келтириб ўтамиз. 


1-тур. 5 сентябрь. Ўзбекистон - КХДР

2-тур. 10 сентябрь. Қирғизистон - Ўзбекистон


3-тур. 10 октябрь. Ўзбекистон - Эрон

4-тур. 15 октябрь. Ўзбекистон - БАА


5-тур. 14 ноябрь. Қатар - Ўзбекистон

6-тур. 19 ноябрь. КХДР - Ўзбекистон


7-тур. 20 март. Ўзбекистон - Қирғизистон

8-тур. 25 март. Эрон - Ўзбекистон


9-тур. 5 июнь. БАА - Ўзбекистон

10-тур. 10 июнь. Ўзбекистон - Қатар


Х.Холиқов. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика