Ҳакими "Реал"га қайтиши мумкин. Унга Карвахалнинг ўринбосари сифатида қарашмоқда
09 янв 2023 18:26
Янгиликлар
Ҳакими "Реал"га қайтиши мумкин. Унга Карвахалнинг ўринбосари сифатида қарашмоқда
"Қироллик клуби" тарбияланувчиси бўлган Ашраф Ҳакими мадридликлар сафига қайтиши мумкин. Испания клуби 24 ёшли футболчини Дани Карвахалга ўринбосар сифатида сотиб олишни кўриб чиқмоқда. Ҳакими 2006 йилдан 2020 йилгача "Реал" футболчиси бўлган. Марокашлик футболчи асосий жамоа сафида 17 та ўйинда майдонга тушган ва 2 та гол уриб, 1 та ассист қайд этган.
Кейинчалик Ашраф "Боруссия" Дортмунд ва "Интер" жамоаларида ҳаракатланди. Унинг охирги ва ҳозирги жамоаси ПСЖ бўлиб турибди. Ҳимоячининг француз клуби билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар кучда бўлади.
Мадридда туғилган Ҳакими ота-онасининг ватани Марокаш учун ўйнашга қарор қилди. У Қатардаги мундиалда Африка қитьаси вакилининг тарихий натижасини қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшди.
Фикрлар