UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32Про лига. "Олимпик" – "Арал". Таркиблар маълум  0 13:56"Ланс" собиқ бош мураббийи Англия клубидан кетди  1 13:29"Реал" ПСЖ юлдузи учун катта миқдорда маблағ ажратди  2 12:58Адҳамзода "Нефтчи"га қайтмоқда  9 12:34Афсонавий Де Росси мураббийликка қайтиши мумкин  0 12:05Ўзбекистонлик ўсмирлар мундиалга қандай тайёргарлик кўрди?  3 11:16Златан охирги марта қачон йиғлаган?  2 10:45Эрик тен Хаг АПЛда иш бошлаши мумкин  11 10:16Гвардиола: "Умид қиламан..."   3 09:48"Барселона" бир шарт билан Маркус Рэшфордни сотиб олиши мумкин  4 09:20ПСЖ етакчиси "Бавария"га қарши учрашувни ўтказиб юборади  5 08:53"Барселона" ТОП ҳужумчини 65 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 08:26АПЛда навбатдаги истеъфо рўй берди  0 07:57Суперлига. Тошкент дербиси билан тур якунланади  25 07:45Ла Лига. "Бетис" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Антони иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди  6

Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..." Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..."

Бугунги куннинг асосий мавзуси Суперлиганинг сўнгги иштирокчиси номини аниқлаш бўлиб турибди.

Спорт принциплари бўйича айни пайтда "Хоразм" бу борада ҳаракатларни бошлаб юборган. Тошкентда йиғин ўтказаётган "Хоразм" бугун "Динамо"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Учрашувдан сўнг жамоа устози Ҳаким Фузайловнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Қишки йиғиндаги биринчи назорат учрашувидан қандай хулосалар олинди?

- Бу таркибда майдонга тушганларнинг катта қисми ёшлар, хоразмлик йигитлар ҳисобланади. Уларни кўриб олдик.  Бу ўйинда турлича таркибни синовдан ўтказдик деган бўлардим. 

- Ҳаким Қаюмович янги мавсумга тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Режа асосида йиғинларни давом эттирмоқдамиз. Таркибга имкон қадар Суперлигада ўйнаган, тажрибали футболчиларни жалб қилиш устида иш олиб бормоқдамиз. Умуман олганда барчаси яхши кетяпти. Энди мавсумни қаерда бошлашимиз тўлиқ аниқ бўлса шунга қараб яна ҳаракатларимизга ўзгаришлар киритишимиз мумкин.

- Биринчи йиғин Хоразмда ўтказилди ва унда кўп маҳаллий футболчилар кўрикдан ўтди. Бу яна давом этаётганини кўришимиз мумкин...

- Декабрь ойида ташкил қилган йиғинимизда кўплаб ёшлар жамоамизда шуғулланди. Юқорида айтганимдек Суперлигада иштирок этадиган бўлсак табиийки таркибимизни кучайтириш керак бўлади. 

- Жамоанинг Суперлигада иштирок этиши бўйича ҳаракатлар қандай кетяпти?

- Хоразмлик мухлислар Суперлигани соғинишган. Элитада қатнашадиган бўлсак ишқибозларимизга катта байрам бўларди. "Хоразм" аввал ҳам Суперлигада ўйнаган ва ўшанда стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюрган. Клубимиз раҳбарлари барча ҳаракатларни амалга оширмоқда. Таркиб, майдон, инфратузилма борасида ишлар олиб борилаётганини айтишим мумкин. 

 - Хорижда йиғин ўтказиш учун қайси мамлакат танланмоқда?

- Бу устида ишлаяпмиз. Молиявий имкониятларимиздан келиб чиқиб Туркия йиғинини мўлжаллаб турибмиз. Фақат ундан аввал Тошкентда яна битта йиғин ўтказамиз. Таркибни 90 фоизга аниқлаштириб олган ҳолда хорижга йўл олишимиз мумкин. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика