UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  0 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  2 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  3 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  14 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  8 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0

Суннатилла Абдуллажонов: "Хоразм"нинг ғалабали старти биз учун кутилмаган ҳолат эмасди, очколарни мавсум якунида санаймиз" Янгиликлар

Суннатилла Абдуллажонов: "Хоразм"нинг ғалабали старти биз учун кутилмаган ҳолат эмасди, очколарни мавсум якунида санаймиз"

Суннатилла Абдуллажонов: "Хоразм"нинг ғалабали старти биз учун кутилмаган ҳолат эмасди, очколарни мавсум якунида санаймиз"

Суперлиганинг дастлабки турларидаги натижалар турлича кўриниш олди. Айниқса, узоқ вақтдан сўнг "Хоразм"нинг кетма-кет ғалабали старти қайсидир маънода кутилмаган ҳолат сифатида қайд этилди. Лекин ўтган турда жамоа "Бухоро"га йирик ҳисобда имкониятни бой берди. "Хоразм" ярим ҳимоячиси Суннатилла Абдуллажонов бу борада фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Суперлигани кетма-кет ғалаба билан бошлаш жамоа учун қанчалик кутилган ва кутилмаган сифатида қабул қилинди?

- Мавсумни кетма-кет ғалаба билан бошлашимизни кўпчилик кутмаган бўлиши мумкин. Лекин жамоамиз учун кутилмаган натижа бўлгани йўқ. Яхши тайёргарлик билан майдонга чиқиб ғалаба қозонишни мақсад қилган эдик. Худога шукур ютуқ билан бошладик. 

- Ҳаким Фузайлов айтиб ўтганидек бу баҳорги футбол. Футболчиларда иштиёқ кучли бўлади, барча майдонга соғиниб қайтади. Жамоа энергияни 2 та турда сарфлаб қўймадими?

- Тўғри баҳорги футбол. Лекин жамоалар ўйин тонусига тушиши учун вақт керак бўлади. "Бухоро" билан учрашувга аввалгилари каби тайёргарлик кўргандик. Тўхтаб қолиш ҳақида ўйламагандик. 

- Ўйинда жамоага нима бўлди?

- Биринчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг ўзимизга кела олдик. Фикримча, иккинчи гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Ютқазаётган жамоа бор кучи билан олдинга ўтади. Иккинчи тўпни биз киритганимизда вазият бошқача бўлиши мумкин эди. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради. 

- "Хоразм"да тажрибали ва Суперлига ҳавосини кўрган футболчилар жамланди. Бу таркиб элитада нечанчи ўринга киради?

- Муҳими бизда аҳил оила бор. Жамоамизда жуда яхши футболчилар йиғилган. Олдимизга юқорироқ ўринларни эгаллашни мақсад қилганмиз. Лекин олдиндан гапиришни истамайман. Очкони мавсум охирида ҳисоблаймиз. Ўйлайманки, раҳбарлар ва мухлисларни натижаларимиз билан қониқтира оламиз.

- Тақвим бўйича олганда рақиблар қанчалик қулай ёки ноқулай?

- "Шўртан" ва "Сурхон" ҳам кучсиз жамоа эмасди. Барибир ҳамма жамоа билан ўйнаймиз-ку. Суперлигада ўйинлар осон ўтмайди, ҳар бир жамоанинг олдига қўйган мақсади бор. Биз ҳамма учрашувда 3 очко учун ҳаракат қиламиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика