UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"

Суперлига 9-тур доирасидаги "Навбаҳор" — "Хоразм" (1:0) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Жуда қийин ўйин бўлишини билганди. "Навбаҳор" бунгача меҳмонда мағлубиятга учраганди ва ўз мухлислари қаршисида ҳужумкор ўйнаб, ижобий натижага ҳаракат қилишини билардик. Ўйин старти яхши бошлангандек эди, аммо хатоларимиз бор эди. Чарчоқ йиғилиб қолганга ўхшади. Афсускик, бугунги кунда таркиб билан боғлиқ қийинчиликлар бор, аммо биз бу ҳолатда чиқиб кетамиз. Жамоа яхши ўйнамоқда, аммо хатолар ҳам йўқ эмас, шундай экан "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман.


— Ўйин учун қандай вазифа қўйилганди ва йигитларингиз буни қанчалик уддалашди?

— Бунгача яхши ўйнагандик ва тўпни кўпроқ назорат қилгандик. Ҳа, бизда вазиятлар ҳам бўлди, у ҳар доим бўлган. Биз тўпни ўзимизда назорат қиладиган футбол ўйнашга уриняпмиз. Афсуски, бугунги ўйинда "Навбаҳор" кўпроқ тўпга эгалик қилди. Ушбу натижа ҳам шу сабабдан бўлди. Захирадан тушган ҳеч бир ўйинчи баҳсга киришиб кета олмади. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Менимча, бугун мавсумдаги энг ёмон ўйинимизни ўтказдик. Таҳлил қилиб чиқамиз.

— "Хоразм" олдинги ўйинларда тетикроқ ҳаракат қилганди. Ўтган "Насаф"га қарши ўйинда ҳам ёмон кўринмаганди. Бугунги ўйинда бироз толиққандек кўринди.

— Биз "Насаф" билан ўйинда кўп куч йўқотдик. Эҳтимол тўлиқ тикланишга улгурмагандирмиз. Нима бўлганда ҳам, рақибнинг ҳужумларига ҳужум билан жавоб беришга ҳаракат қилдик. Аммо, йигитлар бугун сустроқ кўринишди. Бу ўрта чизиқ ва ҳужум гуруҳида сезилди. Шу сабаб якунда мағлубиятга учрадик.

Қўшишимиз мумкин бўлган ёш йигитлар бор. Улар футболни соғиниб қолишган деб ўйлайман. Ротациялар қиламиз.

— Бугунги ўйинда Суннатилло Абдуллажонов ва Мурод Бобожоновнинг захирада қолдирилгани сабаб нимада? Улар билан иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирмоқчи эдингизми?

— Уларнинг ҳисобига ўйинни кучайтириш мақсадимиз бор эди.

— Жорий мавсумда жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

— Вазифа ҳали ҳам битта. "Хоразм" 15 йил Ўзбекистон олий лигасида ўйнамади. Вазифа жамоани Суперлигада сақлаб қолиш.

— Жамоа таркибидан қониқдингизми? Икки даврада таркибда кучайишлар бўладими?

— Ҳар қандай мураббий доим унга кимдир етишмаётганини айтади. Шундай бўлган, бундай кейин ҳам бўлади. Жуда кеч Суперлигада ўйнашимизни билдик. Албатта, таркибимизни кучайтирамиз. Агар чемпионат ва Кубок доирасида шундай ўйинлар бўлиб турса, ўйиндан ўйинга яхши ўтиш учун тенг захира керак.

— Ёш ўйинчиларни жалб қилиш бўйича нима дея оласиз?

— Ўринбосарлар таркибимиз бутун Хоразм вилоятидан йиғилган йигитлардан ташкил топган. Улар жуда ҳам ёш. Аммо, уларга Суперлигада ўйнаш учун вақт керак. Ҳатто уларнинг кўпи Про лига даражасига ҳам ўтишмади. Кимдир Биринчи лигада ўйнаган.

— Чемпионат фаворити ким деб ўйлайсиз?

— Айтиш қийин. Аммо, ҳозирда жамоалар гуруҳи аниқ бўлди. Бу ҳар турда камбэклар қилаётган ОКМК. Миржалол Қосимовда жуда яхши ёшлар бор. "Бунёдкор" бор. Ҳисобдан чиқариб бўлмайдиган "Насаф"дек ажойиб жамоа бор. Бир мураббий ушбу жамоада узоқ йиллар давомида ишламоқда. "Пахтакор", "Навбаҳор" ва ҳатто "Динамо"ни ҳам ҳисобдан чиқариш керак эмас. Бир гуруҳ жамоалар. Чемпионат қизиқарли ва жуда қийин бўлади. Иккаласи ҳам бирдек. Ҳозирда кимнидир ажратиб, чемпион бўлади деб айтиш жуда қийин.

— Нима деб ўйлайсиз, "Хоразм" жорий йилда қаергача ўринни банд этиши мумкин?

— Башорат қилмайман. Бизнинг биринчи даражали мақсадимиз — жамоани Суперлигада сақлаб қолиш. Умуман олганда, 8 та тур ўтказдик. Бугун "Навбаҳор"га ютқаздик. 7 та турда эса ҳеч кимга ўйин борасида ютқазмадик. Ҳатто айрим ўйинларда чемпионат фаворитлари билан бир хил ўйнадик ва ҳатто ўз вақти билан кўпроқ хавфли вазиятлар яратдик. Шу сабаб қайси ўринни эгаллашимизни айтиш қийин. Ҳозирча жамоани Суперлигада сақлаб қолмоқчимиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика