Ҳакамни ҳақорат қилгани учун "Рома" устозига жазо тайинланди
08 окт 2019 22:30
Янгиликлар
Ҳакамни ҳақорат қилгани учун "Рома" устозига жазо тайинланди
«Рома» бош мураббийи Паулу Фонсека А Сериянинг 2 учрашувидан четлаштирилди.
Фонсека чемпионатнинг 7-тури доирасидаги «Кальяри»га қарши баҳсда (1:1) бош ҳакамни ҳақорат қилган. Унинг бундай қилганига сабаб эса учрашув рефериси 90 дақиқада Никола Калинич томонидан киритилган голни ҳисобга олмагани бўлган. «Бўрилар» ҳозирда 12 очко билан жадвалда 5-ўринда боришмоқда.
Римликлар кейинги икки турни аввалига 20 октябрь куни сафарда «Сампдория»га қарши, кейин эса уйда 27 октябрь санасида «Милан» билан ўтказишади.
Фикрлар