UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  38 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  127 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  12 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  11 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  5 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  5 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  32 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  152 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Ҳакамлар битта ўйин учун қанча олишади? Янгиликлар

Ҳакамлар битта ўйин учун қанча олишади?

Пул — одамзод учун энг қизиқ нарса, айниқса бировларнинг чўнтагидагиси.

Хусусан, умрида бирор марта 90 дақиқалик футбол баҳсини тўлиқ томоша қилмаган киши ҳам унда айланаётган рақамларга бефарқ эмас. Стадион ташқарисидагиларни ўйлаган "Championat.asia" ҳар доим унинг ичидаги "секрет"ларни оммага ошкор қилиш ҳаракатида бўлган. Бугун ҳам яшил майдондаги энг кучли фигура — рефериларнинг даромадлари тўғрисида маълумот берамиз.

Айни пайтда Суперлига учрашувларида ишлайдиган бош ҳакам битта ўйин учун 6 млн сўм миқдорида гонорар олади. Унинг ёрдамчилари эса 3 баравар камроқ маблағга эга бўлишади.

Маълумот учун, шу йилнинг 23 мартида ўзбек рефериларининг даромади ҳақида ёзгандик. Ўшанда бош ҳакамнинг 90 дақиқалик меҳнати учун 3,5 млн сўм тўланиши айтилган. Чемпионатимизнинг 2020 йилги мавсумида бу рақам 3 млн.ни ташкил қиларди. 1 йил ичида реферилар гонорарининг каррасига кўпайиши таҳсинга сазовор, албатта. Раҳбарлар келаси йилдан "лайнcмен"лар даромадини ҳам оширишни режа қилмоқда.

Шунингдек, ўзбек реферилари мунтазам равишда халқаро ўйинларда ҳам ишлаб келишмоқда. Аммо ФИФА ва ОФКнинг ҳакамларга ҳақ тўлаш шакли бироз фарқли. Улар гонорарни ўйин учун эмас, кунлик тўлайди (суточный). Халқаро учрашувда ишлайдиган ҳакам ўйиндан 2 кун олдин ўша шаҳарга етиб келиши керак. Ўйин куни ва унинг эртаси учун ҳам гонорар ёзилади. Яъни умумий 4 кун бўлади.

ОФКнинг "суточный" тўлови бош ҳакам ва унинг ёрдамчиларига 300$, комиссар ҳамда инспектор учун 200$ га тенг.

ФИФАда эса рақамлар бироз кўтарилади:

Бош ҳакам — 500$;

Ёрдамчи ҳакамлар — 350$;

Комиссар ва инспектор — 250$.

Аниқроқ қилиб айтсак, ФИФА мусобақасидаги 1 ўйинни бошқарганлиги учун реферига одатда 2000$, ОФК даражасидаги учрашувлар учун 1200$ тўланади.

Ушбу материал тайёрланишида амалий кўмак берган Эркин Бахтиёровга (ҳакамлар департаменти раҳбари) сайтимиз жамоаси ва ўқувчилари номидан миннатдорчилик билдирамиз.

XXI асрда илк бор... ("Насаф"нинг 5-дурангидан 9 факт)

Муаллиф :
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика