UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18Transfermarkt ва Championat.Asia ой лауреатларини аниқлади  2 17:09ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 16:57Ўзбекистон Кубоги. "Гулистон" "Sonyc X"ни мағлуб этиб, 2-босқичга йўлланма олди  0 16:23Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"  1 15:59Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади  1 15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  12 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  1 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  1 13:26"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади  4 12:59Кенан Йилдиз "Ювентус"да замонавий рекорд ўрнатди  1 12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  3 11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  2 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  5

Ҳакамлар битта ўйин учун қанча олишади? Янгиликлар

Ҳакамлар битта ўйин учун қанча олишади?

Пул — одамзод учун энг қизиқ нарса, айниқса бировларнинг чўнтагидагиси.

Хусусан, умрида бирор марта 90 дақиқалик футбол баҳсини тўлиқ томоша қилмаган киши ҳам унда айланаётган рақамларга бефарқ эмас. Стадион ташқарисидагиларни ўйлаган "Championat.asia" ҳар доим унинг ичидаги "секрет"ларни оммага ошкор қилиш ҳаракатида бўлган. Бугун ҳам яшил майдондаги энг кучли фигура — рефериларнинг даромадлари тўғрисида маълумот берамиз.

Айни пайтда Суперлига учрашувларида ишлайдиган бош ҳакам битта ўйин учун 6 млн сўм миқдорида гонорар олади. Унинг ёрдамчилари эса 3 баравар камроқ маблағга эга бўлишади.

Маълумот учун, шу йилнинг 23 мартида ўзбек рефериларининг даромади ҳақида ёзгандик. Ўшанда бош ҳакамнинг 90 дақиқалик меҳнати учун 3,5 млн сўм тўланиши айтилган. Чемпионатимизнинг 2020 йилги мавсумида бу рақам 3 млн.ни ташкил қиларди. 1 йил ичида реферилар гонорарининг каррасига кўпайиши таҳсинга сазовор, албатта. Раҳбарлар келаси йилдан "лайнcмен"лар даромадини ҳам оширишни режа қилмоқда.

Шунингдек, ўзбек реферилари мунтазам равишда халқаро ўйинларда ҳам ишлаб келишмоқда. Аммо ФИФА ва ОФКнинг ҳакамларга ҳақ тўлаш шакли бироз фарқли. Улар гонорарни ўйин учун эмас, кунлик тўлайди (суточный). Халқаро учрашувда ишлайдиган ҳакам ўйиндан 2 кун олдин ўша шаҳарга етиб келиши керак. Ўйин куни ва унинг эртаси учун ҳам гонорар ёзилади. Яъни умумий 4 кун бўлади.

ОФКнинг "суточный" тўлови бош ҳакам ва унинг ёрдамчиларига 300$, комиссар ҳамда инспектор учун 200$ га тенг.

ФИФАда эса рақамлар бироз кўтарилади:

Бош ҳакам — 500$;

Ёрдамчи ҳакамлар — 350$;

Комиссар ва инспектор — 250$.

Аниқроқ қилиб айтсак, ФИФА мусобақасидаги 1 ўйинни бошқарганлиги учун реферига одатда 2000$, ОФК даражасидаги учрашувлар учун 1200$ тўланади.

Ушбу материал тайёрланишида амалий кўмак берган Эркин Бахтиёровга (ҳакамлар департаменти раҳбари) сайтимиз жамоаси ва ўқувчилари номидан миннатдорчилик билдирамиз.

XXI асрда илк бор... ("Насаф"нинг 5-дурангидан 9 факт)

Муаллиф :
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика