UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  2 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

"Ҳафта юлдузлари" Янгиликлар

"Ҳафта юлдузлари"

Ўтган ҳафтада Европа яшил майдонларида бир қатор қизиқарли тўқнашувлар бўлиб ўтди.

Ўтган ҳафтада ўзининг чиройли ва ёрқин ўйинлари билан ёдда қолган футболчилар билан таништириб ўтамиз. Кучли бешлик чемпионатларида бир қатор муҳим ва катта қарама-қаршиликлар бўлиб ўтди. Ўша учрашувларда ўзини ҳар томонлама кўрсата олган футболчилар, яъни "Ҳафта юлдузлари"ни аниқлаймиз.


Демак дарвозада "Аталанта" посбони Андреа Консильини танладик. Ушбу посбон "Аталанта"нинг "Болонья" устидан ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Бу дарвозабон бир қатор "сейв"лар уюштириб, ўз дарвозасини ишончли қўриқлай олди. "Аталанта" ушбу мавсумда еврокубоклар учун курашмоқда. Агарда жамоа еврокубокларга йўлланма берувчи ўринни эгаллай олса, унда Андреа Консильининг хизматлари бўлиши табиий.


Гулам Фаузи. Ҳимояда Гулам Фаузи ўз ўрнини топа олди. "Наполи" ҳимоячиси "Ювентус" билан бўлган баҳсда жуда ишончли ҳаракат қилди ва жамоасининг ҳужумларида ҳам фаоллик кўрсатгани мақтовга лойиқ.


Даниэль Карвахаль. Ушбу ҳимоячи "Реал" жамоасининг ғалабасига ўзининг ўлушини қўша олди. Ушбу ўнг қанот ҳимоячиси нафақат ҳимояда, балки ҳужумларда ҳам қўшилиб турди ва рақиб дарвозасига гол киритишга ҳам эришди.


Альваро Домингес. "Боруссия М" ҳимоячиси Альваро Домингес ҳам бу ҳафтада қолган ҳимоячилардан ажралиб турди ва рақиб жамоа дарвозасига гол уришга ҳам эришди. Одатда бу футболчи рақиб посбонларини кўп ранжитиб туради. Лекин бу сафар нафақат рақиб посбонини ранжитди, балки ҳужумчиларга ҳам ортиқча имконият бермади.  


Энди ўрта чизиқ. Ярим ҳимоячиларга навбат.
Марко Ройс. "Боруссия Д"нинг тиниб-тинчимас футболчиси бу турда ҳақиқий қаҳрамонга айланди. Марко Ройс жамоаси 2:0 га ютқазиб турган пайтда ўзини кўрсата олди. "Штутгарт" дарвозасига кетма-кет учта тўп йўллаб, хет-трик қайд этди ва жамоасига иродали ғалабани тақдим этди. Ортиқча изоҳга не ҳожат!


Рахим Стерлинг. "Ливерпуль" таркибида "Тоттенхэм" билан бўлган ўйинда Стерлинг ўзининг фаоллиги билан ажралиб турди. Ушбу вингер яқин келажакда катта футбол юлдузига айланиши мумкин. "Тоттенхэм" ҳимоясини шу куни ушбу футболчи анча тер тўкишга мажбур эта олди.


Кака. "Милан" жамоасининг ушбу турдаги энг яхши футболчиси Кака "Ҳафта юлдузлари" қаторидан жой олишга муносиб. Ушбу ярим ҳимоячи рақиб дарвозаси томон иккита зарба йўллади ва барчаси гол билан якунланди.


Гарет Бэйл. "Реал"нинг "Райо Вальекано" устидан қозонилган ғалабанинг асосий сабабчиси бу Бэйл. Гарет Бэйл рақиб дарвозасига иккита гол йўллади ва "Реал"нинг уч очкони қўлга киритишида асосий ролни ўйнади.


Энди навбат снайперларга.


Уэйн Руни. "Манчестер Юнайтед"ни мағлубиятдан ғалаба сари бошлаган футболчи Уэйн Руни бўлди. Аввалига пенальтидан ҳисобни тенглаштира олди ва орадан бир неча дақиқа ўтиб, жамоасининг ва ўзининг иккинчи голини киритди. Шу киритилган голлардан кейин МЮ яна икки бор рақиб посбонини ранжита олди. Уэйн Руни эса ғалабага асосий сабабчи бўлди.


Клаудио Писарро. Ниҳоят "Бавария" чемпионликни расмийлаштирганидан сўнг, Гвардиола ушбу қария футболчига асосий таркибдан жой берди. "Хоффенхайм"га қарши кечган ўйинда жанговор дурангдаги асосий қаҳрамон  айнан Клаудио Писарро бўлди. Одатда кам ўйнайдиган, аммо майдонга тушса голсиз тарк этмайдиган ушбу футболчи жамоасининг барча голида қатнашди. "Бавария" очко йўқотган ўйинда фақатгина шу футболчига ҳеч қандай эътироз йўқ. Иккита гол ва битта голга ҳаммуаллифлик.


Лука Тони. Яна бир қария ҳужумчи бу турда порлади. Ёки порлашда давом этмоқда. "Верона" ҳам "Аталанта" сингари еврокубоклар учун кураш олиб бормоқда Италия чемпионатида. "Верона"нинг снайпери Лука Тони шу куни рақиб дарвозабони икки бор ранжитди. 40 ёшни қарши олай деб турган ушбу футболчи тўпурарлар пойгасида иштирок этмоқда. Қойил Лука Тони! 


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика