UZ

Сўнгги янгиликлар

20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  1 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  3 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  6

Ҳафта қаҳрамони - Бас Дост Янгиликлар

Ҳафта қаҳрамони - Бас Дост

Бу ҳафтадан бошлаб сайтимизда янги рукн - "Ҳафта қаҳрамони" чоп этилади.
Ушбу саҳифа орқали ўтган ҳафтанинг энг яхши футболчиси ҳақида қисқаса маълумот берилиб борилади.



Биринчи қаҳрамон сифатида Германиянинг "Вольфсбург" ҳужумчиси Бас Достни танладик. Ушбу ҳужумчи "бўрилар" сафида бундеслиганинг иккинчи даврасидан бошлаб асосий ҳужумчи сифатида ўйнай бошлади. Ивица Оличнинг жамоадан кетиши голландиялик "снайпер"га йўл очди десак муболаға бўлмайди. "Вольфсбург" бош мураббийи Дитер Хеккинг Олич жамоадан кетиши биланоқ Бас Достга асосий таркибдан жой ажратди. Бу имкониятни эса Дост кўкка совургани йўқ. Ушбу мавсумда Бас Дост "бўрилар" сафида 10 та беллашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 9 маротаба йўл топди.



Аввалига бундеслиганинг иккинчи даврадаги илк ўйинида "Бавария" дарвозасини икки бор "ўққа" тутиб, жамоасининг муҳим ва йирик ғалабасига замин яратган эди. Кейинчалик "Хоффенхайм" билан бўлган ўйинда гол ва голли пасни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди. Ўтган ҳафтада яна бир марказий беллашув "Байер"га қарши ўйинда Бас Дост фантастик ўйин намойиш этиб, Лено қўриқлайдиган дарвозага тўрт бор тўп йўллади ва жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди. Ўтган ҳафтанинг энг яхши футболчиси бу "Байер" билан ўйинда покер қайд этган Бас Дост бўлди десак янглишмаймиз.



Бас Дост ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган йили: 1989 йил, 31 май.
Фуқоролиги: Голландия
Бўйи: 192
Оғирлиги: 78 кг
Амплуа: Ҳужумчи
Клуби: "Вольфсбург"

Фаолияти:
1994-2001 "Германикюс" ёшлар жамоасида.
2001-2007 "Эммен" ёшлар клуби.

Профессионал фаолияти:
2007-2008 "Эммен" (Голландия) (23 ўйин, 6 гол)
2008-2010 "Хераклес" (Голландия) (61 ўйин, 17 гол)
2010-2012 "Херенвен" (Голландия) (66 ўйин, 45 гол)
2012-... "Вольфсбург" (Германия) (51 ўйин, 21 гол)

Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика