UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01"Челси" Осимхен учун 75 млн евро тўлаши мумкин  0 14:46Бахтиёр Ашурматов: "Пахтакор" биринчи баҳсда ўз ўйини билан кучли жамоага муносиб қаршилик қилишини исботлади"  1 14:40"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари  2 14:30"Ал Ҳилол"нинг Ўзбекистон клубларига қарши ўйинлари тарихи  20 14:12"Футбол олами". Водий клубларининг барчасида дуранг ёхуд Суперлиганинг 1-турида содир бўлган барча воқеалар  0 14:12МЮ "Олд Траффорд" ўрнига 100 минг ўринли янги стадион қуришни режалаштирмоқда  1 13:51"Нефтчи" эртага таништирув маросимини ўтказади  2 13:25Про лиганинг янги мавсумига қуръа ташланди. Биринчи давра тақвими маълум  6 13:15"Ливерпуль" ва "Реал" 50 миллионлик венгер учун курашади  2 12:51"Интер" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритмоқчи  3 12:26"Челси" Беллингем учун катта таклиф тайёрламоқда  3 12:01Англия грандлари Франция чемпионатидаги ўйинчи учун курашмоқда  0 11:37"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи  1 11:15"Манчестер Юнайтед" трансфер бюджетини ошириш учун ёзда 6 нафар футболчисини сотмоқчи  5 10:41«Ал Ҳилол» афсонаси «Пахтакор»га қарши ўйинга тайёр  19

Ҳафта иқтибослари ёхуд Жо Харт, Фил Невилл ва бошқалардан ажойиб фикрлар Янгиликлар

Ҳафта иқтибослари ёхуд Жо Харт, Фил Невилл ва бошқалардан ажойиб фикрлар

Одатга кўра ўтган ҳафта Европа матбуотида янграган энг сара фикрларни келтириб ўтамиз.

- "Месси жуда таъсирчан. У билан бирга тўп тепиш мен учун имтиёз. У ҳар доим ҳайратлантиради, у бошқа сайёрадан келган". ("Барселона" қанот ҳимоячиси Нельсон Семедонинг "Эйбар"га қарши баҳсдан сўнг Месси ҳақида айтганлари)

- "Бу ижтимоий тармоқнинг гўзал томони. Матбуот ҳар доим дарвозанинг "тўққизлиги"га бориб тушадиган голларни беришни ёқтиради. Аммо матбуот машғулотнинг тўлиқ қисмини интернетга жойласа, унда одамлар унинг 99 фоиз зарбалари хато кетганини кўриб олишади". ("Вест Хэм" дарвозабони Жо Харт машғулот пайтида ўзига жуда чиройли гол урган Пабло Сабалета ҳақида)

- "Бу мамлакатда ҳамма Осман Дембеле билан Килиан Мбаппени олқишлайди, лекин ҳеч ким Маркус Рэшфорд ҳақида гапирмайди. Нимага? Чунки у инглиз. Шу боис ҳам Рэшфорд ҳақида гап кетганда "Ҳа, у яхши ўйнаяпти" деб қўя қоламиз. Аммо мен шуни айтишни хоҳлардим, Рэшфорд савия жиҳатдан Мбаппе ва Дембеле билан бир ўринда туради. Мураббий Рэшфордни исталган нуқтада ўйнатиши мумкин. Унинг нархи 100-150 миллион фунт орасида. Уни Луи ван Гал мухлисларга танитди. Эндиликда Жозе Моуриньо қўл остида ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти". ("МЮ" собиқ футболчиси Фил Невилл ёш ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг имкониятлари ҳақида)

- "Биз катта акуламиз ва олдимиздан ким чиқса шу заҳоти паққос туширамиз". ("Манчестер Сити" ҳимоячиси Бенжамин Менди жамоасининг ҳозирги кучи ҳақида)

- "Пойга давом этади. Левандовский олдинга ҳаракат қилган заҳоти мен уни қувиб ўтишга уринаман. Мавсум тугагунча Левандовскийни ортда қолдириб кетиш мен учун қийин ишмас". (Айни пайтда Германия чемпионати тўпурари бўлиб турган Пьер-Эмерик Обамеянг пойгада ғолиб чиқиши ҳақида)

- "Хотиним билан биринчи бор танишганимда "Севилья"да тўп тепардим, Уни учратганимдан кейин фаолиятимда туб бурилиш юзага келди. 2013 йилги мавсумни жуда яхши ўтказдим ва "Севилья" тарихида Диего Марадонадан кейин хорижлик иккинчи жамоа сардори бўлдим. Бу мен учун унутилмас кунлар бўлганди". (Хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Ракитич фаолиятига хотини қандай таъсир ўтказгани ҳақида)


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика