UZ

Сўнгги янгиликлар

16:06"Хоразм" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  1 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  2 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  6 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  32 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  12

Ҳафта иқтибосларда Янгиликлар

Ҳафта иқтибосларда

“Ҳафта иқтибосларда”нинг бу галги қаҳрамонлари: товуқлар орасидаги хўроз, Роналду “Реал”да абадий эканига ишонтиришга уринаётган Перес, футболимиз ҳалол бўлишини истаётган Ҳайдаров, футболимиз ҳалол эканини таъкидлаётган Усмонов ва бошқалар...

 Мираброр Усмонов, келишилган ўйинлар ҳақида

“Бундан 7-8 йил аввалги ҳолат эсингизда бўлса керак. Келишилган ўйинлар ҳақида тинмасдан аризалар келарди федерацияга. Кейин биз ҳакамларнинг маошини 3 баробар ошириб қўйдик. Ҳозир умуман ўйинлар келишилгани ҳақида шикоятлар келмайди. Унақа ўйинлар қолмаган ҳозир”.

Азиз Ҳайдаров, ўзбек футболи ва Олий Лиганинг бугунги куни ҳақида.

"Биласизми, биз футболимизга "ҳалол футбол" тушунчасини олиб киришимиз керак. Шунда футболимиз 50 фоизга кучайган бўларди. Бу гапдарим кимларгадир тегиб кетаётган бўлса узр-у, лекин мен доим очиқ гапириб келганман”.

“Барселона” футбол клуби президенти Сандро Россел, Месси ҳақида.

“Лионел Месси – товуқ катакдаги ягона хўроз!”

Криштиану Роналду зарбасидан сўнг қўли синган трибунадаги 11 ёшли болакай Чарли Сивервуд, ўша воқеа ҳақида

“Тўп тўғри мен томонга қараб келаётганди. Шунинг учун мен чап қўлим кафти билан юзимни тўсиб олдим. Кучли зарб қўлимни синдирганини сездим.  Лекин оғриқни ҳис қилган ҳолда ўйиннинг оҳиригача ўтиравердим. Чунки “Реал Мадрид”ни кўриш бахти ҳаётда бир мартагина берилиши мумкин. Ўшанда агар мен кафтим билан тўпни тўсмаганимда тишсиз қолган бўлардим”.

Буюк баскетболчи Коби Брайант, “Милан”га мухлис экани ҳақида.


“Мен нега “Милан”га мухлислик қиламан? Биласизми, мен унинг ўйинларини болалигимдан кўрганман. Ўшанда жамоада Гуллит, Райкард, ван Бастен ва Малдинилар ўйнарди. Милан доимо менинг юрагимда. Клуб либоси ва шарфи Лос Анжлесдаги уйимда туради. Ҳар куни уларга қараб қўяман”.

Франк де Бур, “Барселона”да Неймар ва Месси тандеми ўйнаб кета олиши борасидаги ҳавотирлари ҳақида

“Ўз вақтида Месси Это’О билан ҳам, Ибрагимович билан ҳам ўйнаб кета олмаганди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилари бўлишган. Энг яхши ҳужумчиларга эга бўлиш ҳар доим ҳам иш беравермайди. Месси ҳамда Неймар – икки буюк футболчилар. Икки буюк бомбардир. Бироқ буюкларнинг бирга бўлиши мувоффақият гарови бўла олмайди ҳар боим ҳам”.

Тиаго Алькантара, “Барселона”даги ўз қадри ҳақида

“Мен клубда ўз қадрим бор эканини ҳис қилгим келганди. Бутун ёз давомида менга “Барселона”дан янги шартнома таклиф қилишларини сабр билан кутдим. Бироқ... Мен кетишни истаб қолганимни билишганидан сўнг ҳам ҳеч ким ёнимга келиб, қолишимни сўрамади бир оғиз ҳам”.  

“Реал” президенти Флорентино Перес, Роналдунинг келажаги ҳақида


 "Роналду — жаҳоннинг энг кучли футболчиси. Ҳаммани ишонтириб айтишим мумкинки, у фаолиятини "Реал"да тугатади”.

Аброр Қодиров тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика