Гюндоган АПЛнинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди
12 фев 2021 17:12
Янгиликлар
Гюндоган АПЛнинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган Англия Премьер-лигасининг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди.
Германиялик футболчи ўтган ойда 6та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди. 30 ёшли футболчи илк бор ушбу совринни қўлга киритди.
Соврин учун шунингдек дарвозабон Бернд Лено ("Арсенал"), ҳимоячилар Крэйг Доусон ("Вест Хэм") ва Жон Стоунз ("Манчестер Сити"), ярим ҳимоячилар Жек Грилиш ("Астон Вилла"), Жеймс Мэддисон ("Лестер"), Матеус Перейра ("Вест Бромвич") ва Букайо Сака ("Арсенал") даъвогарлик қилишган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар