Гюлер ва Тчуамени машғулотларга киришди
30 ноя 2023 20:51
Янгиликлар
Гюлер ва Тчуамени машғулотларга киришди
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячилари Арда Гюлер ва Орельен Тчуамени жароҳатлардан сўнг майдонга қайтишга яқин турибди.
Манбанинг хабарига кўра, иккала футболчи ҳам индивидуал дастурга амал қилган ҳолда жамоанинг эрталабки машғулотларида қатнашган. Футболчиларнинг тикланиш жараёни якунланиш арафасида, бироқ уларнинг қачон майдонга қайтиши аниқ эмас.
"Реал Мадрид"нинг навбатдаги ўйини 2 декабрь куни "Гранада"га қарши бўлиб ўтади. Испания чемпионатининг 15-тур учрашуви Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.
Айтиш жоизки, Гюлер бир қатор жароҳатлар туфайли ҳамон “Лос Бланкос” сафида дебют қила олмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар