Гётце: "Германия терма жамоаси словкияликлардан аҳмоқона голлар ўтказиб юборди"

Aslanov Jasurbek
30 май 2016, 10:41
Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Марио Гётце "бундестим"нинг Словакияга қарши ўйинига (1:3) изоҳ берди.

"Ўйлашимча, Словакияга қарши учрашувдаги оғир об-ҳаво шароити биз учун яхши ҳолат. Францияда ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Шу сабабли, биз шунга ўхшаш нарсани ҳис қилдик.

Ҳа, аҳмоқона голлар қўйиб юбордик. Иккинчи бўлимда бундай шароитда ўйнашга қийналдик. Мен учун бу баҳс ўзгача бўлди - майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилиш жуда муҳим эди" - дейди Гётце.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›