UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  1 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  14 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  7 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  9 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  2

Гвардиолага ёрдамга келган ўзбек Янгиликлар

Гвардиолага ёрдамга келган ўзбек

Англия кубоги 1/16 финал доирасида "Манчестер Сити" клуби "Лейтон Ориент" меҳмони бўлди.

Хосеп Гвардиола асосий таркибда кўпроқ иккинчи таркиб футболчиларини туширди, ҳамюртимиз Абдуқодир захирада қолдирилди. Учрашувнинг 16-дақиқасида "шаҳарликлар"нинг янги хариди бўлган Нико Гонсалес қўпол хатога йўл қўйди ва мезбонлар майдон марказидан "Сити" дарвозасини нишонга олишди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди ва дарвозабон Ортеганинг оёқларига тегиб дарвозадан жой олди - 1:0. 60 млн еврога сотиб олинган Нико 22-дақиқада жароҳат сабаб алмаштирилди. Жуда ҳам омадсиз дебют.

Гвардиола 2-бўлим аввалида бирданига ҳар иккала марказий ҳимоячиларни ўзгартирди. Диаш ва Рейс ўрнига Стоунз ва Ҳусанов туширилди. Абдуқодир майдонга тушгандан кейин бир эпизодда жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Ўнг қанотдан узатилган тўп ўзбекистонлик ҳимоячи бўлмаганда деярли бўш дарвоза қаршисига чиқиб бораётган мезбонлар вакилига бориб тушарди.

Кейин эса 56-дақиқада Рико Льюиснинг кучли зарбаси Абдуқодирнинг елкасига тегиб рақиб дарвозасидан жой олди - 1:1. Жуда керакли паллада ўзбек йигити Пеп ва унинг жамоасига ёрдамга келди. Бунақасини яқингача ҳам фақат орзу қилиш мумкин эди. Ҳозир эса бу ҳақиқат.


Кейинчалик 79-дақиқада Грилишнинг заргарона пасидан кейин Кевин де Брюйне "Сити"га ғалаба келтирган голни урди. Шу тариқа, "Манчестер Сити" Англия кубогининг 1/8 финал босқичига йўл олди.

Гвардиола биринчи 45 дақиқаликдан кейин асосий таркиб футболчиларини бирин кетин майдонга ташлаб жиддийлашди, акс ҳолда қийналиб қолиши мумкинлигини сезди. Ҳусанов гол урганидан кейин яна бир эпизодда "Сити" дарвозаси томон кетаётган тўпни қайтариб қолди, 2 марта тезлигини намойиш этишга ҳам улгурди. "Flashscore" портали Ҳусанов, Де Брюйне ва Орайлиларни бир хил 7.9 баллга баҳолади. Улар ўйиндаги энг юқори балл олганлар бўлишди.


"Манчестер Сити" навбатдаги ўйинини 11 февраль куни тунда "Реал Мадрид"га қарши "Этихад стэдиум"да ўтказади. Кўпчилик тушиниб турганидек, "Сити"нинг икки асосий марказий ҳимоячилари Рубен Диаш ва Жон Стоунз. Лекин, бугунги жуда ишончли ўйини, камига Диаш эндигина жароҳатдан қутулиб сафга қайтганини инобатга олиб негадир Абдуқодир "Реал"га қарши ҳам ўйнайди деб ўйлаяпман. Асосий таркибдами ёки бугунгидек 2-бўлимдами, фарқи йўқ. Муҳими, Ҳусанов майдонга тушиши ва Винисиус, Мбаппе, Родриго каби мега юлдузлардан тўпни олиб қўйиши. Ўшанда бутун дунё ўзбек ҳимоячисининг кучини ҳис қиларди. Дарвоқе, Ҳусанов АПЛ жамоаси таркибида гол урган биринчи ўзбек футболчиси бўлиб тарихга ҳам кирди. Олға, Ҳусанов!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика