Гвардиола УЕФА Суперкубогида ғолиб чиқиш бўйича Анчелоттига етиб олди
17 авг 2023 08:59
Янгиликлар
Гвардиола УЕФА Суперкубогида ғолиб чиқиш бўйича Анчелоттига етиб олди
Пеп Гвардиола УЕФА Суперкубогини қўлга киритиш бўйича Карло Анчелоттига етиб олди.
Энди ушбу турнирда ҳар икки мураббийда ҳам тўрттадан соврин бор.
Анчелотти Суперкубокда 2003 ва 2007 йилда "Милан" билан, 2014 ва 2022 йилда эса "Реал" билан ғолиб бўлган.
Гвардиола эса бунгача икки марта "Барселона" билан (2009 ва 2011), шунингдек "Бавария" билан (2013) бир марта УЕФА Суперкубогида ютган.
Фикрлар