UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  2 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  7 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4

Гвардиола: "Қийин бўлади" Янгиликлар

Гвардиола: "Қийин бўлади"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ доирасида олдинда турган ўйинлардан олдин фикрларини билдириб ўтди.

"Бизни оғир ҳафта кутмоқда. Олдинда "Арсенал", "Эвертон" ва "Челси"га қарши баҳслар. Агар энг юқорида бўлишни истасак, бу чақирувни қабул қилишимиз керак. Олдинда ҳали кўплаб совринлар ва очколар бор.

Чемпионлик пойгасини ютиш жуда қийин бўлади. Бизда бунга имкон бор, лекин бунинг учун ўз ўйинларимизни ютишимиз керак. Бизда устунлик йўқ, аммо олдинга интилиш керак. Нима қилиш кераклигини биламиз. Мағлубиятга учраш ҳам мумкин. Футболда рақобатга бардош бера олиш зарур", - деди Гвардиола.


Эслатиб ўтамиз, кеча тунда "Манчестер Сити" сафарда "Ньюкасл"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Энди "шаҳарликлар"нинг "Ливерпуль" билан орасидаги фарқ 4 очкони ташкил қилади. Камига Клопп шогирдлари ушбу турдаги ўйинларини бугун "Лестер"га қарши ўтказишади.


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика