Гвардиола: "Ўтган йилгидек кучли жамоамиз"

Mirjalol Normatov
30 сен 2018
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг 7-тури доирасида "Брайтон" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ажойиб ўйин кўрсатдик. Бизнинг позицион ўйинимиз фантастик даражада. Рақибга умуман имконият бермадик. "Брайтон" чуқур ҳимояланди. Қарши ҳужумларга жуда тезкор ўтдик. Ўйинларимиз орқали ўтган мавсумни ҳам эсладим.

Ўтган мавсумдаги каби жамоамиз. Биз мағлуб бўлишимиз ҳам, ЕЧЛ плей-офф босқичида ютқазишимиз ҳам мумкин. Аммо шундан кейин ҳам бизни кучли жамоа деб айта олишади", - деди Гвардиола.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC