

Илгарироқ, Мессига “Манчестер Сити” раҳбарияти томонидан жуда яхши молиявий таклиф жунатилгани (100 миллион евро кўтарма пули ва йилига 50 миллион евролик маош) ҳақида хабарлар чиқанди.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли ҳужумчи 25 ноябрь куни каталонияликлар билан шартномасини 2021 йилгача узайтирди.
“Бу гаплар шунчаки миш-мишдан бошқа нарса эмас. У фаолиятини “Барселона”да бошлади ва айнан шу клубда якунлаш ниятида. Агар у кетишни истаганида, янги шартномага имзо чекмаган бўларди”, дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mirror нашри.



