UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  1 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  6 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  16 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0

Хосеп Гвардиола: "Ҳусанов нафақат французча, балки инглизчада ҳам яхши гапира олмайди" Янгиликлар

Хосеп Гвардиола: "Ҳусанов нафақат французча, балки инглизчада ҳам яхши гапира олмайди"

"Манчестер Сити" – "Челси" ўйини олдидан Хосеп Гвардиола иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

"Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс қайси позицияда ҳаракат қилишларини ҳозирча билмайман. Улар ўйнаши мумкин, бироқ айнан қаерда ҳали номаълум.

Рубен Диаш ва Жереми Доку жароҳат туфайли "Челси" билан ўйинда иштирок этмайди.

Ҳусанов Франция чемпионатида тезкор футболчиларга қарши туриб бера олган. У нафақат французча, балки инглизчада ҳам яхши гапира олмайди. Тезроқ инглиз тилини ўрганиши керак. У билан вазият тақозо этса, коммуникация қилиб туришимизга тўғри келади. 

Омар Мармуш ҳам жамоага мослашиб бормоқда.

Янги футболчилар бизга ёрдам бера олишади, улар айнан шу мақсадда жамоага жалб қилинган", – деди "шаҳарликлар" устози.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 23-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" – "Челси" тўқнашуви эртага 22:30 да бошланади. Абдуқодир Ҳусанов мазкур баҳсда дебют қилиши кутилмоқда. 

Аввалроқ "Манчестер Сити" "Ювентус" ҳимоячиси учун 65 млн евро таклиф қилаётгани маълум қилинган эди.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика