UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  1 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  143 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  48

Гвардиола Клоппга жавоб қайтарди Янгиликлар

Гвардиола Клоппга жавоб қайтарди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Ливерпуль"даги ҳамкасби Юрген Клоппнинг сўзларига жавоб қайтарди.

Германиялик мутахассис "Сити" ҳақида шундай деганди: "Биз фақатгина ўзимиз ишлаб топган пулни ишлатишимиз мумкин. Уларда бунинг чегараси йўқ", деганди.

Каталониялик мураббий бу фикр ҳақида ушбу гапларни айтди:

"Олдинлари фақатгина бир неча клубларгина катта молиявий имкониятлага эга эди. Ҳозирда Роман Абрамовичнинг "Челси"си бор, Шайҳ Мансурнинг "Сити"си бор. Улар футболга пул тикишни исташмоқда. Хўш, нима бўпти? Молиявий фэйр-плей бор ва биз бунга амал қиляпмиз. Агар қонундан ташқарига чиқсак, судга тортиламиз.

Жек Грилишни сотиб олдик. Унинг учун 60 миллион ҳам тўлашимиз мумкин эди. Аммо яна 40 миллион қўшдик. Қонунга риоя қилган ҳолда. Албатта, биз жуда кўп маблағ сарфлаяпмиз. Хўжайинларимиз бизнинг совринларни ютишимизни истамоқда.

Бир неча йиллар олдин "Манчестер Юнайтед" жуда кўплаб совринлар ютарди. Чунки улар трансферлар учун бошқалардан кўра кўпроқ пул ишлатарди. Бизнинг клубда эса бундай қилишнинг имкони бўлмаган ва саҳий ҳомийлар йўқ эди", - деди Гвардиола.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика