Гвардиола жамоасининг гол ура олмаганида тўпни айблади + ФОТО

Tolibjon Qosimov
25 окт 2017, 12:07
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Лига кубоги доирасида "Вулвурхэмптон"га қарши учрашув (0:0, пенальтилар бўйича - 4:1)да фойдаланилган тўпларни танқид қилди.

"Юқори даражадаги турнирда бундай тўплардан фойдаланиш керак эмас. Буни қабул қилиб бўлмайди. Улар жуда ҳам енгил, ҳеч нарса ўхшамайди. Бундай тўплар билан гол уриб бўлмайди. Мен баҳона қилмаяпман, чунки биз ғалаба қозондик.

Барча ўйинчиларим тўп ҳақида шундай дейишди: "Бу нима?" Кечирасиз, лекин бундай мусобақа учун бу жиддий эмас", - деди Гвардиола.


Гвардиоланинг фикрича, бундай тўплар билан гол уришнинг имкони йўқ.



Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk