Гвардиола: “Бу биз учун ажойиб натижа”
12 апр 2023 07:29
Янгиликлар
Гвардиола: “Бу биз учун ажойиб натижа”
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Бавария”га қарши биринчи чорак финал учрашувидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
“Жуда яхши ўйин бўлди, иккита топ жамоанинг ўйинига гувоҳ бўлдик. 55-60 дақиқа давомида ҳар икки жамоа бир хил даражада ҳаракат қилди. Родри супер гол урди. Бироқ биз Муциала ва Гнабри қанотларини ёпишда қийинчиликка учрадик.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки 5-15 дақиқасида рақиб яхшироқ ўйнади ва вазиятлар яратди. Аммо шундан сўнг биз бир нечта нарсаларни ўзгартирдик ва ўйиннинг қолган қисмида кучлироқ кўриндик.
Бу ажойиб натижа, лекин мен Мюнхенда ўйнаш нимани англатишини биламан. Иккинчи учрашувда анча яхшироқ ҳаракат қилишимиз учун бир нечта нарсани ўзгартиришимиз лозим бўлади”, — деди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар