

"Менинг қўл остимдаги "Сити"нинг натижадарини кўриш ёқимли. Бироқ рақамлар ҳеч нима бермайди. Асосийси - совринлар. Бир умр "Сити"нинг мухлиси бўлиб қоламан. Жамоанинг мухлисларини, бу ерда ишлаётганларни ёқтириб қолдим. Шу боисдан бошқа клубда ишлай олмасам керак", - деди Гвардиола.
47 ёшли испаниялик 2016 йилда "шаҳарликлар" бошқарувини ўз қўлига олди. Шундан буён у жамоа билан АПЛ, Англия Суперкубоги ва Лига кубоги каби совринларни қўлга киритди.



