UZ

Сўнгги янгиликлар

20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  1 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  0 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  5 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  2 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  3 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  9 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  15 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  46

Гвардиола: “Англияда ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларини ёмон кўраман” Янгиликлар

Гвардиола: “Англияда ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларини ёмон кўраман”

“Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола жамоа билан шартнома узайтиргани ва нега Британиядаги қишни ёмон кўриши ҳақида гапирди.

“Манчестер Сити”да ўтказган беш йилимни эслаб, ўзимни жуда яхши ҳис этмоқдаман. Ҳозир менга жуда ҳам қулай. Ўтган мавсумда ҳам ўзимни яхши ҳис этгандим, гарчи совринларни қўлга киритмаган бўлсак ҳам. Дўстларим бор, мухлисларнинг меҳрини сезмоқдаман, жамоа менинг ғояларимга эргашади, менга ҳозирги футболчилар билан ишлаш ёқмоқда.

Менда ишлаш учун ақлбовар қилмас шароитлар бор. Англиядаги ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларини ёмон кўраман, чунки бунданда яхшироқ об-ҳавони кўришни хоҳлардим. Бироқ, ўз ишимни бажаришим учун менда барчаси етарли. Айнан шу сабаб “Сити” билан шартномани узайтирдим. Бу асосий сабабдир.

“Бавария” ёки “Барселона”да ўзимни ёмон ҳис қилганман демоқчимасман, аммо уларда ишлаган вақтимда Англияга келишни орзу қилардим. Шекспир, “The Beatles” ва “Oasis”ларнинг мамлакатида фаолиятимни бошлашни истардим. Англия – бу нафақат футбол, балки кино ва театр ҳамдир. Ўзгача давлат”, дейди Гвардиола.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика