UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  0 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3

"Гуруҳдан меҳнатимиз билан чиққанмиз. "Ал Шабаб"да йўқ нарса "Насаф"да бор" — Марко Станоевич яна нималар деди? Қачон сафга қайтади? Янгиликлар

"Гуруҳдан меҳнатимиз билан чиққанмиз. "Ал Шабаб"да йўқ нарса "Насаф"да бор" — Марко Станоевич яна нималар деди? Қачон сафга қайтади?

"Насаф" ОЧЛ плей-офф учрашувида 19 февраль куни Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" жамоаси билан тўқнаш келишидан хабарингиз бор.

"Аждарлар" мазкур учрашувга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Лекин таркибда айрим йўқотишлар ҳам йўқ эмас. Ноябрь ойи охирларида жарроҳлик амалиётини ўтказган Марко Станоевич бўлажак расмий ўйинда майдонга тушмаслиги эҳтимоли юқори. 

Аль-Шабаб

Hussain Al Qahtani - 12', Эвер Банега - 54'

AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . 1/8-тур

19/02/2023, 23:00

0
:
2
Тугади

Насаф Карши

45'
90'
7'  Хассан Аль-Тамбакти
12'  Hussain Al Qahtani
12'  Эвер Банега
54'  Эвер Банега
54'  Hussain Al Qahtani
70'  Хаттан Бабхир (Фахад Аль-Муваллад)
83'  Cristian Guanca (Turki Al Ammar)
89'  Рияд Шарахили (Majed Omar Kanabah)
90'  Nader Abdullah Al Sharari (Saeed Al-Rubaie)
65'  Шерзод Насруллоев (Мухаммаджон Рахимов)
65'  Golib Gaybullaev (Shukhrat Mukhammadiev)
79'  Javokhir Sidikov (Nodirbek Mukarov)
79'  Jurabek Mannonov (Shakhzod Akromov)
79'  Oybek Bozorov (Sukhrob Nurulloev)

- Марко айни пайтда ҳолатингиз қандай? "Ал Шабаб" билан ўйингача тикланишга улгурасизми?

- Ноябрь ойи охирларида "Динамо" билан ўйинда олган жароҳатимни даволатиш мақсадида жарроҳлик амалиётига қўл урдик. Тикланиш режа бўйича давом этмоқда. Мазкур жараён якунлангач жамоа ихтиёрига қайтаман. Менимча, "Ал Шабаб" билан ўйинга улгурмайман. 

- Тахминан қачон сафга қайтишингиз мумкин? Қанча вақт керак бўлади?

- Ҳозир бирор аниқ гап айта олмайман. 

- "Насаф"дагилар билан алоқада бўлиб турибсизми?

- Бош мураббий, футболчилар билан доимий равишда алоқадаман. Албатта об-ҳаво ҳам тайёргарликка таъсирини ўтказяпти. Лекин бу таъсир қилмайди, деб ўйлайман. Олдинда Туркия йиғини ҳам бор. 

- Бошқа жамоаларда жиддий ва кўзга кўринарли трансферлар амалга ошяпти. "Насаф"да катта ўзгариш кўрмаяпмиз. Бу ОЧЛ ва чемпионлик учун ҳавотирларни оширмайдими?

- Яхши томони шуки, "Насаф" ўз тарбияланувчиларига ишонади. Ўзини кўрсатиши учун имконият беради. Бошқа жамоалар қизиқтирмайди. Мен фақат "Насаф"ни ўйлайман. 

- ОЧЛдаги рақиб жиддий. "Ал Шабаб" ўша паллада зўр спорт формасида бўлади, табиийки бизда ҳали чемпионат бошланмаган. Бунда устунлик саудияликлар томонига ўтиб кетмайдими?

- Албатта, рақиб оддий жамоа эмас. Уларда бор нарса бизда йўқ, бизда бор нарса уларда йўқ. Жамоамизда ёшлик шижоати катта устунлик беришига ишонаман. Гуруҳдан тасодифан чиқмаганимизни исботлашимиз керак. Меҳнатимиз билан кейинги босқичга йўл олдик. Ўз имкониятларимиздан фойдаланишимизга ҳеч ким тўсқинлик қилмайди. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика