UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  2 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  11 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  5 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  7 09:25Рио олимпиадаси совриндори "Машъал" машғулотларига қўшилди  2 08:56Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да Роналду билан бўлган можаро ҳақидаги саволга жавоб берди  12 08:27Саудия клуби 28 миллион евролик трансферни амалга оширди  1 07:58Суперлига. Бугун 18-турга старт берилади  3 07:45Ўртоқлик ўйини. "Палермо" - "Манчестер Сити" 0:3  0 07:30Расман. "Ал Насср" навбатдаги трансферини эълон қилди  0

"Гулистон" ҳимоячиси Жасур Отажонов бу мавсум бошқа майдонга туша олмайди Янгиликлар

"Гулистон" ҳимоячиси Жасур Отажонов бу мавсум бошқа майдонга туша олмайди

Хабарингиз бор, 17-турда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари “Пахтакор”ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришганди.
Мазкур учрашувда жамоамизнинг етакчи ҳимоячиси Жасур Отажонов жиддий жароҳат олиб майдонни барвақт тарк этганди. Яқинда футболчимиз  Тошкентдаги шифохоналардан бирида жарроҳлар кўригидан ўтди.   

– Ўша учрашувда “Пахтакор”дек донгдор жамоага ҳар томонлама муносиб қаршилик кўрсатгандик. Аммо жиддий жароҳат олиб майдонни барвақт тарк этдим. Яқинда пойтахтимиздаги шифохоналардан бирида жарроҳлар оёғимни операция қилишди. Ноябрь ойида гипсимни ечишади. Декабрдан бошлаб якка тартибда машғулотларга киришаман. Хуллас, бу йилги чемпионат мен учун эрта якунига етди. Насиб қилса, янги мавсумда майдонга тушаман. Жамоадош дўстларимга ёрдам бера олмаётганимдан жуда афсусдаман. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўзбек футболининг юлдузларидан бири, ёш мутахассис Гулистон шаҳрида рақобатбардош ва аҳил жамоани шакллантира олди. Агарда йигитлар қўллаб қувватлаб турилса, мамлакаатимиздаги кўплаб клубларга ҳақиқий бош оғриқ бўлиши мумкин. “Навбаҳор” устидан қозонилган ғалаба билан сирдарёлик мухлисларни табриклайман, - дейди Отажонов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика