Гризманн якшанба куни "Барселона" билан шартнома имзолайди
12 июл 2019 16:55
Янгиликлар
Гризманн якшанба куни "Барселона" билан шартнома имзолайди
"sport.es" хабарига кўра, "Атлетико" футболчиси Антуан Гризманн душанба куни "Барселона" билан шартнома имзолайди.
"Барселона" франциялик футболчи учун 120 миллион евро (108 миллион фунт/135 миллион доллар) тўлайди. Бу футболчининг шартномасида келтирилган товон пули ҳисобланади. Ҳозирда футболчининг шартномаси борасида муаммолар бўлиб турибди. Бу эса ушбу ҳафта якунига қадар тугатилиши кутилмоқда.
Гризманн айни дамда Ибица оролида таътил ўтказмоқда. У якшанба куни у ердан Каталонияга учиб боради ва клуб учун тиббий кўрикдан ўтади.
Фикрлар