Гризманн келажаги борасида бир қарорга келди
27 мар 2025 08:49
Янгиликлар
Гризманн келажаги борасида бир қарорга келди
«Атлетико» етакчиси яна бир мавсум Мадридда қолишга қарор қилди.
Музокаралар якунида ҳар икки томон ҳам ҳамкорликни давом эттириш истагида экани маълум бўлди. «Атлетико» раҳбарияти футболчига 2025/26 йилги мавсумда унинг ёрдамига умид қилаётганини маълум қилди. Жамоа бош мураббийи Диего Симеоне 34 ёшли франциялик футболчининг ўйинидан жуда мамнун эканлигини таъкидлаган.
Гризманнинг ўзи ҳам бир нечта таклифлари борлигига қарамасдан «Атлетико»да ўйнаш ниятида эканлигини маълум қилган.
Франциялик футболчи жорий мавсум Ла Лигада 28 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 8 та гол ва 5 та голли узатма бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Фикрлар