UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  2 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  4 17:10Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф". Таркиблар маълум  10 17:10Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  4 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  13 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   4 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  4 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3

Григорий Колосовский: "Бугунги ғалаба биздан кўра "Навбаҳор"га кўпроқ керак эди" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Бугунги ғалаба биздан кўра "Навбаҳор"га кўпроқ керак эди"

Суперлиганинг 22-тури доирасида "Навбаҳор" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Металлург" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Четлатиш ўз сўзини айтди. "Навбаҳор" ҳужумда тартиблироқ ўйнашга ҳаракат қилди. Рақиблар кўп ҳам ҳужум қила олишмади. Лекин биз оддий жойда фол ишлатдик ва стандартда яхши ҳаракат қила олмадик. Футболчиларимизни йўқотиб қўйдик ва "Навбаҳор"га гол уришлари учун имкон бердик. "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Бугунги ғалаба биздан кўра "Навбаҳор"га кўпроқ керак эди. Ғалабада индивидуал маҳорат асосий ўринга чиқди. 

- "Навбаҳор" ўйинда бир киши кам бўлиб қолганидан кейин ҳам ўйинда устунлик қилди. Бундай имкониятдан фойдаланиб, нега тактик ўзгаришлар қилмадингиз?

- Ҳа, ташаббус "Навбаҳор"да эди. Лекин ҳужумлар қилдик, шунчаки дарвозагача етиб бориш қийин бўлди. Биз голга лойиқ эмасдик ва ўтказиб юбордик. Балки ўйин дурангга лойиқ бўлгандир. Ўйиндаги натижа барчасини айтиб турибди. Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишмади. Ҳужумкорроқ ўйнашни истагандик, бир вақтнинг ўзида учта ҳужум билан ўйнадик. Лекин, афсуски яратилган вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз.

- "Навбаҳор" қизил олганидан кейинги ўйиндаги қайси чизиқ вакиллари ўйинидан кўнглингиз тўлмади?

- Ҳужумдаги ўйинимиз бизга умуман маъқул келмади. Иккинчи бўлим бошида майдонга тушган футболчилар ўз имкониятларидан пастроқ ўйнашди. Стандартлардан кейингина биз вазиятлар яратдик. Стандартлар ҳам дарвозадан анчагина узоқда бўлди. Тактикада бу нарса доимо кутилади. Узун узатмаларнинг катта қисмини биз қабул қилиб олдик. Иккинчи бўлим биз учун қийинроқ ўтди. Чунки Никабадзе тўпни ўзида ушлаб туришни бошлади ва ҳимоямизда босим пайдо бўлди. Голни эса ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Ўзгариртиршга ҳаракат қилдик, лекин ишлар ўхшамади. Ҳа, уч номинал ҳужумчи билан ўйнадик. Секулич, Убайдуллаев ва Шарипов ўз имкониятларидан пастроқ ўйнашди.

- Жамоанинг Суперлигада қолишига ишонасизми?

- Курашамиз. "Локомотив" бизга совғалар бермоқда. Кураш сўнгги тургача давом этади. Ҳа, бугун уч очко олганимизда фантастик иш бўларди. Лекин ҳозирча барчаси ўз ўрнида қолди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика