UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" 0:1 (матнли трансляция)  47 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  0 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  0 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  2 18:55Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  19 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0 18:26МЮ, "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" Брантуэйтга қизиқмоқда  0 17:49ОКМК "Сўғдиёна"ни мағуб этган голларга бой ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:20"Реал" "Ливерпул"дан Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  1 15:37Тиаго Силва "Челси" билан хайрлашди  6 15:10"Сурхон" – "Насаф", "Динамо" – "Пахтакор" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  16

Гонконг U-23 бош мураббийи: "Имкониятларимиз пастлилигига қарамай, муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Гонконг U-23 бош мураббийи: "Имкониятларимиз пастлилигига қарамай, муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз"

Эртага Тошкентда U-23 Осиё Кубоги саралаш баҳслари старт олади.

Бугун гуруҳ босқичи учрашувларидан олдин матбуот анжумани ўтказилди. Унда Гонконг U-23 бош мураббийи Сзето Ман Чун ва футболчи Жой Йин иштирок этди. 

"Авваламбор, Ўзбекистонга келганимиздан хурсандмиз. Гуруҳдаги рақибларни ўрганиб чиқяпмиз. Ўзбекистон ва Эрон тезкор, техникаси юқори жамоа ҳисобланади. Ўйлайманки, бу ердан керакли натижа билан ортга қайтамиз", – деди мураббий Сзето Ман Чун. 

"Ҳар бир ўйин қийин ўтади. Бизнинг ўз режаларимиз бор. Мусобақага юқори натижаларни кўзлаб келганмиз", – дейди футболчи Жой Йин. 

- Гонконг гуруҳ аутсайдери сифатида гуруҳ фаворитларига қандай қаршилик кўрсатмоқчи?

- Фикрингизга қўшиламан. Бизга нисбатан жамоалар кучли. Имкониятларимиз паст ва лекин яхши натижа учун ҳаракат қиламиз. 

- Гуруҳдаги терма жамоаларнинг қайси жиҳатлари эътиборингизни тортди?

- Жамоаларнинг видеоларини кўриб чиқиш асносида биз ва рақиблар ўртасида фарқ катталигини сездим. Жамоалар очиқ ўйин кўрсатмайди ва кичик деталлардан фойдаланиб кетишга ҳаракат қилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика