UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Суперлига. "Металлург"да 3, ОКМК ва "Андижон"да биттадан. 14-турни ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:53Расман: "Осасуна" сардори фаолиятини Қатарда давом эттиради  1 15:262030 йилги Жаҳон чемпионати саналари маълум  1 14:59"Ливерпуль" янги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  1 14:33Ўзбекистон футзал МТЖ етакчиси мундиални ўтказиб юборадиган бўлди  4 14:19"Милан" собиқ устози "Ренн"да иш бошлаши мумкин  1 13:52"Тоттенхэм" "Ливерпуль" собиқ ҳужумчисига қизиқмоқда  1 13:25"Астон Вилла" Лукакуни қўлга киритишни режалаштирмоқда  2 12:58"Боруссия Д" форварди фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 12:32Про лига. 15-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  2 12:04"Манчестер Сити" "Реал" дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:38Расман: Нани Португалияга қайтди  2 11:17"Фулхэм" МЮ тарбияланувчисини сотиб олишга уринмоқда  1 10:50МЮда жароҳатлар эпидемияси бошланди. Расмус Ҳойлунд қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 10:19Адриен Рабьо учун асосий даъвогар маълум  1

Голландия - Коста-Рика 0:0 (пен: 4:3). МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

Голландия - Коста-Рика 0:0 (пен: 4:3). МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Бразилиядаги мундиалнинг чорак финалидан ўрин олган Голландия - Коста-Рика учрашуви матнли трансляцясини шу ерда кузатиб боринг.
ГОЛЛАНДИЯ - КОСТА-РИКА 0:0 (пен. 4:3)
6 июль. 01:00

Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

Қанот ҳакамлари:
Абдулҳамидилло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)

Захира ҳаками:
Ноумандиез Дуе (Кот Д'Ивуар)

Голландия
: Силессен (Тим Крул, 120), Влаар, Де Врей, Мартинс Инди (Хунтелаар, 106), Блинд, ван Перси, Снейдер, Роббен, Куйт, Вейналдум, Депай (Ленс, 76).

Коста-Рика: Навас, Акоста, Гонзалез, Умана, Боргес, Боланьос, Кэмпбелл (Урена, 66), Руиз, Диаз, Гамбоа (Майри, 78), Техеда (Куберо, 97).

Огоҳлантириш
: Диаз (37), Умана (52), Инди (64), Гонзалез (82), Акоста (108), Хунтелаар (111). 

                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         
ЯНГИЛАШ


ГОЛЛАНДИЯ ЯРИМ ФИНАЛДА!!!!

9. Тўп олдида Умана! Зарба ва ТИМ КРУЛЛЛЛ!!!!!!!!!!!

8. Тўп олдида Куйт! Зарба ва ГОЛЛЛЛ! 4:3!


7. Тўп олдида Боланьос! Зарба ва ГООЛЛЛ! 3:3!


6. Тўп олдида Снейдер! Зарба ва ГООЛЛЛЛЛ! 3:2!


5. Тўп олдида Гонзалез! Зарба ва ГООООЛЛЛ! 2:2!


4. Тўп олдида Роббен! Зарба ва ГОЛЛЛЛ! 2:1!

3. Тўп олдида Брайн Руиз! Зарба ва ТИМ КРУЛ!!!! 1:1!

2. Тўп олдида ван Перси! Зарба ва ГОЛЛЛЛ! 1:1


1. Тўп олдида Боргес! Зарба ва ГОЛЛЛЛ! 0:1!


Коста-Рика бошлаб беради.

Демак пенальтилар серияси бошланмоқда...


Омад кимга кулиб боқади?

Чарчамадингизми? Бир мазза қилиб пенальтилар серияси кўрайлик энди... Ҳа, бу жуда ҳаяжонли кечади... Аламли кўз ёшлар ва қувонч кўз ёшлари бизни кутмоқда...

Учрашув якунланди! Навбат пенальтилар сериясига!


УҲ! Луи Ван Гаалнинг юриши! Голландия дарвозабони Силессен ўрнига иккинчи посбон Тим Крул туширилди. Пенальтилар серияси учун туширилган кипер!

Пенальтилар сериясига тайёргарлик кўряпсизларми????


119`
Дарвоза устуни Коста-Рика фойдаси учун ишламоқда..... Роббен.... Тўп ҳимоячиларга тегмоқда.... Ҳужумлар... Зарбалар...

118` ФАНТАСТИКА!!!!!!!!!!!!!!

117` Брайн Руиз!!!!!!!!!!! Силессен!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!


116`
Коста-Рика ҳужумга ўтди! Ҳа, ҳа улар ҳужум қилишмоқда! Бурчак тўпи...

114`
Робин ван Перси оффсайдда.

112`
Хунтелаар Навасга қарши қўпол ўйнагани учун сариқ карточка ишлаб олди.

111`
Робин ван Перси жамоа сардори, лекин Роббен жамоа юраги экан!

110` Футболчилар чарчашди. Лекин Роббен ҳалиям югуриб, жамоасини ўз ортидан эргаштириб юрибди... ҚОЙИЛ!

108`
Арьен Роббенни яна қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолишди. Акоста огоҳлантирилди.

107`
Голландия таркибида ўзгариш. Инди майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Хунтелаар тушди.

106`
Иккинчи қўшимча тайм бошланди!

Биринчи қўшимча бўлимга тугади.

105`
Биринчи қўшимча бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

104`
Жарима тўпи жонли деворга тегиб қайтди.

103` Роббеннинг дарвоза томон зарба йўллади ва тўп ҳимоячини қўлига тегди. Жарима тўпи.

101`
Кичик эпизодлар. Тўп йўқотишлар.

99`
Биттаси пенальти сўрайди, биттаси оффсайдда қолиб кетмоқда.

97`
Коста-Рика таркибида ўзгариш. Ельцин Техеда ўрнига Куберо майдонга тушди.

95` НАВАССССССССССС! Ҳозирча ушбу посбон фантастик тарзда дарвозасини қўрикламоқда!

93`
Голландияда 10 оффсайд қайд этилди. Қўчқоров Роббенни юришини байроқчаси билан "тўхтатиб" қолди.

91` Биринчи қўшимча бўлим бошланди!

Ухлашга шошиш йўқ! Бизларни драматик 30 дақиқа ва балки "лоторея" баҳси кутиб турибди...

Учрашувнинг асосий дақиқаси тугади! Қўшимча таймлар кўрамиз!

90+4` УҲҲҲҲҲҲҲҲҲ! ҚАНИ ГОЛ???? ҚАНИ ГОЛЛЛЛ???? ВАН ПЕРСИ!?!?!? Ельцин Техеда!!!!!!!!! Ельцин ва Навас ҳозир жамоасини мақуаррар голдан қутқариб қолмоқда!!!!!!!! ФАНТАСТИКА!

90+3` Робин ван Персининг берган зарбасини Навас бартараф этди.

90+2`
Роббенни яна тўхтатиб қолишмоқда. Қўполлик билан! Жарима тўпи.

90`
Учрашувнинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89`
Сўнгги дақиқа... Наҳотки бугун ҳам қўшимча таймлар кўрамиз? Ўйиндан олдин қўшимча таймгача гол кўрмаймиз деса ишонармидингиз?

88` ВАЗИЯТ! Робин ван Перси!!!!!!!!! Қандай қилиб бу вазиятдан фойдалана олмаслик мумкин??????

87` Ҳужумда ҳам Роббен, ўнг қанотда ҳам Роббен, чапда ҳам Роббен! Ҳимояда ҳам Роббен! Арьен Роббен ҳар доимгидек фаол!

86`
Робин ван Персининг кучли зарбасини Навас қайтариб қолди ва жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолмоқда! БРАВО, НАВАС!

85` УҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲ! ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!!! ҚАНИ ГОЛ?????? НАВАС!!!!!!!!!

84`
Яна Роббенга қарши қўполлик. Жарима тўпи.

83` ЗАРБААААА!!! ДАРВОЗА УСТУНИ!!!!!!!!! СНЕЙДЕР!


82` Гонзалезга эса огоҳлантириш кўрсатилди.

81`
Гонзалез Роббени жарима майдончаси чизиғи олдида ушлаб йиқитди. Жарима тўпи.

79` Коста-Рика таркибида навбатдаги ўзгариш. Гамбоа ўрнига Майри тушди.

78`
Роббен бурчак тўпи ишлаб олди.

76`
Голландия сафида ўзгариш. Депай ўрнига Ленс майдонга чиқди.

74`
Де Врейнинг боши билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди. Хавфли!

72`
Голландия катта куч билан олдинга бормоқда.

70`
Коста-Рика футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

68`
Голландиянинг хавфли ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди.

66`
Коста-Рика таркибида ўзгариш. Кэмпбелл ўрнига Урена тушди.

64`
Робин ван Перси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

62`
Коста-Рика жарима зарбаси ишлаб олди. Руизнинг йўллаган кучли зарбаси дарвозага аниқ бормади.

60`
Голландия навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Самарасиз.

58`
Роббен ўнг қанотдан кириб борди ва тўпни Куйтга узатди. Куйтнинг берган зарбасига ҳимояси тўсқинлик қилди.

56`
Голландия ҳужумда. Коста-Рика ҳимояланиш билан банд.

53`
Роббени жаримадан узатиб берган тўпини Снейдер дарвозага йўллади. Ноаниқ.

52`
Роббенни тепиб йиқитишди. Жарима тўпи. Уманага сариқ карточка.

51`
Иккинчи тайм жуда секин давом этмоқда. Тезлик паст.

49`
Коста-Рика ҳужум уюштирди. Лекин чап қанотдан етказиб берилган тўпга аниқ зарба бера оладиган футболчи топилмади.

48`
Голландия тўпни ўз назоратида ушлаб турибди. Кэмпбеллдан ташқари Ксота-Риканинг қолган барча футболчилари ўз жарима майдончалари олдида ҳаракатланишмоқда.

46` Иккинчи тайм бошланди!

ТАНАФФУС!


45`
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43`
Роббен ван Персини қулай вазиятга чиқарди. Лекин тўпга биринчи бўлиб Навас чиқиб келди ва вазиятни юмшатди.

42`
Тўп голландияликларда. Коста-Рика ўз жарима майдончаси олдида жуда зич жойлашиб олган.

40`
Жарима зарбасини Снейдер зўр амалга оширди. Лекин Навас унданда зўр "сейв"ни амалга оширди. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпидан эса самара чиқмади.

39` ЗАРБАААА! СНЕЙДЕРРРР! НАВАСССССС! АЖОЙИБ!

38`
Коста-Рика футболчилари яна Роббенга қарши ўйин қоидасини бузишди. Хавфли нуқтадан жарима тўпи.

35`
Бу сафар Роббенга қарши ўйин қоидаси бузилди. Лекин Голландия бу стандарт вазиятидан фойдалана олмади.

34`
Роббен Эрматовга эътироз билдирмоқда. Арьен Роббен ҳақ. У жарима майдончаси олдида рақибга нисбатан қоидани бузмаганди, лекин Эрматов бу вазиятни нотўғри баҳолади.

33`
Боланьоснинг йўллаган зарбасини Силессен эгаллаб олди.

32`
Робин ван Перси ўз жарима майдончаси яқинида рақибга нисбатан қоидани бузди. Жарима тўпи.

30` Хавфли вазият!
Коста-Рика сардори Руиз майдон марказида хатога йўл қўйди ва тўпни рақибга бериб қўйди. Голландияликлар тезда ҳужумни ривожлантиришди. Робин ван Персининг йўллаган кучли зарбасини Кейлор Навас маҳорат кўрсатиб зарбани бартараф этиб қолди!

29`
Коста-Рика жарима зарбасини амалга оширди. Лекин бундан наф чиқара олишмади.

27`
Мартинс Инди оддий вазиятда тўпни узатишда хатога йўл қўйди. Оғайнижон, бу сенга Голландия чемпионати эмас.

26`
Голландиянинг навбатдаги ҳужуми. Абдулҳамидилло Расулов ўз байроқчасини кўтариб қолди. Ўйиндан ташқари ҳолат.

25`
Биринчи бўлимни ярми ўтиб бўлди. Ҳозирча табло ортиқча ишламади. Ўйин темпи эса борган сари ошиб бормоқда.

23` УҲҲҲҲҲ! ЗАРБА! ЗАРБА! НАВАС! НАВАС! Хавфли вазият!
Голландия ажойиб ҳужумни ташкил қилди. Аввалига ван Персини йўллаган зарбасини Навас қайтарди ва қайтган тўпга Снейдер зарба берди, лекин яна Навас ўзини кўрсатди! Қойил!

21`
Коста-Рика энди олдинга ўтди. Гамбоанинг фаоллиги ҳужумни ривожлантирди. Лекин бу вазиятда ҳам дарвоза томон зарба берилгани йўқ.

19`
Голландия олдинга борди. Лекин уларни ўйлаган режаларини амалга оширишларига рақиблар қаршилик қилишди.

17`
Ҳозирча футболчилар дарвозабонларни безовта қилишмаяпти. Силессен ва Навас бемалол иссиққина "кўк чой" ичиб олишлари мумкин.

15`
Коста-Рика тўпни "лолалар" юрти вакилларидан олиб қўйди.

13`
Коста-Рика фаоллашди. Ўнг қанотдан Кэмпбелл "рейд" уюштириб кўрди. Лекин учинчи ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди. Голландия ҳам тезда жавоб қайтармоқчи бўлди. Лекин сўнгги бекатда уларни Коста-Рика ҳимоячилари кутиб олишди.

11`
Ҳозирча бизнинг "маҳалла"да тинчлик. Голдан дарак йўқ. Ўйин темпи юқори эмас, жуда пас ҳам эмас. Ўртачанинг ўртачаси ҳозирча.

9`
Голландия бурчак тўпини амалга оширди. Лекин Коста-Рика футболчиларни ушбу вазиятни бартараф этишни уддасидан чиқишди.

Очкиси чиройли экан-а? Кўзларичи?

7`
Коста-Рика қарши ҳужумда ҳаракат қилиб кўрди. Ўхшамади. Голландиялик ҳимоячилар ўз жойларида ишончли ҳаракат қилишди.

5`
Коста-Рика ҳозирча Голландияга ўз майдончаси олдида ҳаракатланишига йўл қўймаяпти.

4`
Равшан Эрматов иккинчи бор хуштагини ишга солишга мажбур бўлади. Боланьосга қарши кўполлик ишлатилди.

3`
Тўп билан "лолалар" юрти вакиллари...

Ҳа айтганча, рекорд муборак! Равшан Эрматов расман жаҳон рекордига эга бўлди! Мундиаллар тарихида энг кўп ўйин бошқарган ягона ҳакам! ЎЗБЕК!

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Арьен Роббендан чиройли "рейд"лар, ван Персидан парвозлар, Коста-Рикадан мардонавор ўйин ва шиддатли футбол кутамиз! Равшан Эрматовга эса омад!

Голландия ҳамда Коста-Рика сардорлари Равшан Эрматовни "қўлини" олиб қўйишди ва ким тўпни ўйинга киритиб беришини "келишиб" олишди.

#SayNoToRacism


Равшан Эрматов ўртада ўз "бригадаси" билан турибди. Ҳар минутда "боковой"ларга қараб: "Қаранглар, диққат билан оффсай ва бошқа деталларга эътибор қаратинглар! Хато қилишга ҳаққимиз йўқ!" деб ўқтириб қўймоқда.

Коста-Рикага футболчилари ҳам ўз мамлакатлари мадҳиясини жўр бўлиб айтишни бошлашди...

Голландия терма жамоаси аъзолари мадҳияни куйлашмоқда...

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

"Лолалар"...


Тоҳир ва Зуҳра


Бугунги баҳсни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради ва жаҳон рекордини қайд этади.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Сўнгги ярим финалчи номи аниқланадиган чорак финал баҳсида Голландия ҳамда Коста-Рика жамоалари ўзаро беллашишади. Ушбу ўйиндан матнли онлайн трансляцияни Шаҳбоз Беғамов уюштиради.

- Ўйин соат 01:00да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика